25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:00
Жамият 👁 246

Туман бўйича 24 минг 993 та хонадон суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда

Туман бўйича 24 минг 993 та хонадон суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда

Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам аҳолини куз-қиш мавсумида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни иссиқлик ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Туман аҳолисини асосий иссиқлик энергияси манбайи ҳисобланган табиий газ ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” филиали “Амудартумангаз” газ таъминоти бўлими тизимли фаолият олиб бормоқда.

Туманда жами 38 минг 849 хонадон бўлиб, шундан 13 минг 856 хонадон табиий газ билан газлаштирилган,  24  минг 993 та хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Тумандаги барча табиий газ истеъмолчиларига 5 та газ тақсимлаш пунктлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда. Улардан иккитаси Тош ёп овулида, қолганлари Тўлқин, Назархон овуллари ҳамда Бештом маҳалласида жойлашган. Бугунги кунда фойдаланишда 407 км газ тармоқлари бўлиб, шундан 53,5 км юқори босимли, 65,3 км ўрта босимли ва 288,9 км паст босимли газ тармоқларидир. Табиий газ етказиб берувчи газ қувурларининг 15,8 км қисми ер остида ва 392 км қисми ер устида жойлашган.

Туманда жами суюлтирилган газдан фойдаланувчи 24 минг 993 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 12 минг 947 хонадон табиий газ етиб бормаган, 12 минг 46 хонадон эса табий газ етмаслиги сабабли суюлтирилган газга мослаштирилган.

2021 йил 1 июндан суюлтирилган газ баллонларни тарқатиш ID карталар орқали амалга оширилиши бошланган бўлиб, ҳозирда туманимиздаги суюлтирилган газдан фойдаланувчи хонадонларга ID карта таркатиш ишлари давом этмоқда ва жами айланмадаги 27 минг 982 дона ижара баллонлари, 12 минг 19 дона аҳоли ўз ҳисобидаги газ баллонларига стикерлар ёпиштирилган.

Туман аҳолисини суюлтирилган газ билан таъминлашда газ тарқатиш шохобчалари фаолияти ташкил этилган бўлиб, шохобчалардан узоқ ҳудудларда яшовчи хонадонларга махсус транспорт воситалари ёрдамида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда.

Шунингдек, туман буйича жами 39 та мактабгача таълим муассасалари суюлтирилган газ билан таъминланиб келинаётган бўлиб, жорий йилнинг 30 октябрь ҳолатига суюлтирилган газ бўйича белгиланган лимит 3 минг 477 тонна бўлиб, шундан 3 минг 222 тонна суюлтирилган газ олиб келиниб, аҳолига тарқатилган. Туман аҳолисига ижарага жами 27 минг 982 дона янги маиший газ баллонлари тарқатилган бўлиб, жорий йилнинг 30 октябрь ҳолатига 821 дона янги газ баллонлари ижарага тарқатилган.

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” филиали “Амудартумангаз”газ таъминоти бўлими туман аҳолиси ўртасида ис гази ва табиий газдан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш ва ёнғинлар келиб чиқиши каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Тарғибот тадбирларини ташкил этишда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорлик қилиниб, кўпчилик аҳоли вакиллари жалб этилмоқда.

Ж.Ерметов, “Амударётумангаз” газ таъминот бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026