12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:18
Иқтисодиёт 👁 2,927

Иқтисодиёт ривожи – ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Иқтисодиёт ривожи –  ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Истиқлолнинг илк йилларида муҳтарам Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган ва дунё жамоатчилиги томонидан тан олинган тараққиётнинг "ўзбек модели” ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларини барқарор таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини изчил ошириш имконини бермоқда. Саноат салоҳиятини оширишга қаратилаётган эътибор, яратилган қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳамда қулай инвестициявий муҳит мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида муҳим омил бўлмоқда.

Истиқлол йилларида бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиз иқтисодиётида ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, улкан ютуқ ва муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Бунинг тасдиғини қўлга киритилаётган салмоқли натижаларимиз мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

2014 йилнинг ўтган 6 ойи якунларига кўра, туманимиз бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 46 млрд. 985 млн. сўмни ташкил қилиб, солиштирма нархларда ўтган йилга нисбатан 147,3 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 10 млрд. 874 млн. сўмни ташкил қилиб, 129,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 47 млрд. 347 млн. сўмни ташкил қилиб 106,8 фоизни, молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар 27 млрд. 477 млн. сўмни ташкил қилиб, 397 фоизни, чакана савдо айланмаси 62 млрд. 879 млн. сўмни ташкил қилиб 114,5 фоизни, пуллик хизмат кўрсатиш 27 млрд. 97 млн. сўмни ташкил қилиб 114,8 фоизни ташкил қилди ва туман иқтисодиёт тармоқларининг барча соҳаларида ўсим суръатларига эришилди.

Туманимиз саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида «Asia silk» Вьетнам шўъба корхонаси, йилига 9600 жуфт пойафзал ва ойига 200 дона костюм-шим, йилига 335 тонна колбаса маҳсулотлари, мебель ва хўжалик қоғози ишлаб чиқарувчи корхоналар, лойиҳа қиймати 158,0 млн. сўмлик сутни қайта ишлаш комплекси, Хитой технологияси асосида йилига 25 млн. дона ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмга тенг бўлган «Қорақалпоққишлоққурилишсервис» корхонаси, қурилиш материаллари, қандолат маҳсулотлари, полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқарувчи кўплаб корхоналар, йирик чорвачилик фермалари ва паррандачилик фабрикалари, замонавий совутгичли «сендвич» панелли мева-сабзавот сақлайдиган омборхоналар ишлаб турибди.

Шунингдек, Англиянинг «Welroy technology LLP» компанияси билан ҳамкорликда қиймати 29 млн. АҚШ долларига тенг бўлган «Amudaryotex» хорижий корхонаси шу кунларда ишга тушиш арафасида.

Саноат салоҳиятининг ошиши ва тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида иқтисодий кўрсаткичлар йил сайин ортиб бормоқда. Туманимизда Давлат бюджетига солиқ ва мажбурий тўловлар тушуми 2013 йил якунига кўра 20717,1 млн. сўмни ташкил қилди. Бу 2007 йил билан солиштирганда 546,9 фоизга, яъни 16928,8 млн. сўмга ўсган. Бунинг асосий сабаби солиқ ставкаларининг ошиши эмас, балки, туманимиздаги корхона ва ташкилотларнинг сони ва иш ҳажмининг ортганидир.

Туманимизда 2000 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда туманда фаолият юритаётган корхоналарнинг 99,8 фоизи хусусий ва масъулияти чекланган жамият шаклига ўтган бўлиб, уларда жами иш билан банд аҳолининг 89,1 фоизи меҳнат қилмоқда.

Тадбиркорлик нафақат иқтисодиётни ривожлантирувчи куч сифатида, балки аҳоли бандлигини таъминлашдек ижтимоий масалада ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бандлик дастурига асосан 2007-2014 йилларда туманимизда 31372 та янги иш ўринлари яратилди. Биргина 2014 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 2642 та янги иш ўринлари ташкил қилиниб, аҳолининг ишсизлик даражаси сезиларли даражада қисқарди.

Бир сўз билан айтганда, мустақиллик туфайли халқимизнинг онги ва тафаккурида беқиёс ўзгаришлар содир бўлди. Бугун одамларимиз яхши яшашга, мулкдор бўлишга интилаяпти. Мамлакатимизда янги табақа – мулкдорлар синфи шаклланди. Юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қад ростлаб турган муҳташам бинолар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, мактаблар, мусиқа ва санъат мактаблари қатори тадбиркорларимизнинг маблағи ҳисобига барпо этилаётган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига-кўрк қўшмоқда.

Омонбой ЮСУПОВ,

туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026