Жамият
👁 92
РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ ПАСАЯДИ
Ўзгидромет 21-22 октябр кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва кучли шамоллар бўлиши тўғрисида огоҳлантирди. Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
Ҳаво ҳарорати +10...+13 даражага, 21 октябрда кундуз куни +8...+13 даражага, 22 октябрда кечаси -2...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶