14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:45
Фан ва таълим 👁 262

БАЙРАМ АРАФАСИДА “ТИЛ – ДИЛ КАЛИТИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

БАЙРАМ АРАФАСИДА “ТИЛ – ДИЛ КАЛИТИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий  тиллардан бири ҳисобланади. Халқимизнинг кўп асрлик  маданий, илмий-маърифий тафаккури, интиллуктуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган она тилимизни айни пайтда дунё халқлари севиб ўрганишмоқда.

Мамлакатимизда 1989 йил 21 октябрда халқимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб, она тилимизнинг мустақиллиги учун курашиб келган давлат тили ҳақидаги Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам бўлди. Чунки айнан ана шу ҳужжат – Давлат тили ҳақидаги тарихий Қонунга мувофиқ Ўзбек тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос асосан ва юксак мақомга эга бўлди.

Айнан ана шу тарихий  ҳужжат туфайли Истиқлол йилларида тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марралар сари руҳлантирувчи беқиёс маънавий қудрат сифатида майдонга чиқди.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг бугунги босқичи – миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, бугунги кунда она тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йилда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга мувофиқ, 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.

Мана 32 йилдирки, 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана – 2019 йилдан бери эса “Ўзбек тили байрами куни” сифатида мамлакатимизда кенг нишонланади.

Амударё туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Ўзбек тили байрами куни” арафасида “Тил – дил калити” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Қурол Мамутов очди ва барчани Ўзбек тили байрами муносабати билан самимий  табриклади. Шунингдек, Қурол Мамутов Ўзбек тилининг Истиқлол йилларида тобора ошиб бораётган нуфузи, халқимизни янги марралар сари руҳлантирувчи қудратли кучи хусусида тўхталиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Фарҳод Бекберганов Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши муносабати билан халқимиз ҳаётида юз берган беқиёс ўзгаришлар, тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрўсини янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган Президент Фармон ва Қарорлари, ҳукумат Қарорлари ҳақида ўқувчи-ёшларга, батафсил маълумотлар берди.

Тадбир давомида ЎзЁИ бошланғич ташкилоти етакчиси Нодира Давлатмуродова сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбек тили байрами билан табриклади ва тил – миллат кўзгуси, она Ватан кўрки эканлигини, ҳар бир миллат ўз она тилининг қадр-қимматини  баланд тутиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у  Ўзбекистонда салкам 26 млн., Афғонистонда1,5 млн., Тожикистонда 1,1 млн., Қирғизистонда 800 мингга  яқин, Қозоғистонда 500 минг ва Туркманистон давлатида 455 минг, Россияда 300 минг нафардан зиёд ўзбек тилида сўзлашувчи миллатдошларимиз борлигини, ҳатто Японияда, Америка Қўшма Штатларида, Жанубий Кореяда, Ҳиндистонда, қўйингки, дунёнинг кўплаб давлатларида Ўзбек тилини севиб ўрганаётган, ўзбек тилига ҳурмати беқиёс инсонлар борлигини  фахр билан айтиб ўтди.

Тадбирда мактабнинг 4-, 11-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган адабий-бадиий қисм ҳам намойиш этилди. Ўқувчи-ёшлар ўзбек тили ҳақида таниқли шоирлар ижод этган шеърларни айтишди, куй-қўшиқлар ижро этишди. Ўзбек тилининг беқиёс бойлиги, гўзал ва жилвадорлигини ўз чиқишлари билан ифода қилдилар. Тадбир ўтказилган жойнинг ўқувчилар томонидан ҳар хил кўргазмали воситалар билан безатилгани “Тил – дил калити” деган мавзунинг жозибадорлигини янада оширди.

Бўлиб ўтган байрамона тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида она тилимизга чексиз меҳр-муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, 42-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019