25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:15
Жамият 👁 260

Туманимизда “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар юқори савияда ўтказилди

Туманимизда “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар юқори савияда ўтказилди

Бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу ҳафталикни муносиб ўтказиш ва юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Амударё туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида ҳар бир маҳаллада нуронийлар, шу жумладан, якка-ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар ва хайрия тадбирлари ўтказилди. Жумладан, 9 октябрь куни Уйшин маҳалласи маданият уйида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни” ҳамда “Дийдор ширин” мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда ҳудуддаги отахонлар ва онахонлар учун “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирида сўзга чиққан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Баҳодир Болтабаев, раис ўринбосари Бекман Аллабергановлар ёши улуғ кишиларни ушбу ҳафталик муносабати ўтказилаётган байрам билан табрикладилар ҳамда мазкур “Кексалар ҳафталиги”нинг ташкил этилиши юртимизда нуронийлар ҳамда кексаларни эъзозлашга, уларни ардоқлашга қаратилган чексиз ҳурмат ҳамда эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидладилар.

Байрам тадбирида хонандалар ижросида куйланган ажойиб куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Тадбирда маҳаллада жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этиб, 47-сонли мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, ўқилган шеър ва ғазаллар меҳмонлар кўнглида ажойиб таассурот қолдирди.

Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев томонидан нуроний отахон ҳамда онахонларга эсдалик совғалари улашилди. Юқори кайфиятда ўтган байрам тадбири сўнгида нуронийлар тадбир ташкилотчиларига раҳмат айтиб дуо қилдилар.

Ҳафталик мобайнидаги шундай тадбирлардан бири 9 октябрь куни тумандаги Чойкўл овулида ҳам бўлиб ўтди. Овулда жойлашган “Бахт” номли тўйхонада “Бир пиёла чой устида ширин суҳбатлар”, “Дийдор ширин” мавзуларида давра суҳбатлари, “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли байрам тадбири ташкил этилиб, байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда иштирок этаётган мутасаддилар овулдаги нуроний отахон ва онахонларни ҳафталик доирасида ташкил этилаётган байрам муносабати билан табрикладилар, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва тинчлик-осойишталик тиладилар.  Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси, фаоллари, ҳудуддаги фермерлар ҳамда тадбиркорлар ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 40 нафардан ортиқ кекса авлод вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда 22-сонли мактаб ўқувчилари томонидан қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилиб, хонандалар ажойиб куй-қўшиқлар ижро этдилар.

Тадбирдан сўнг туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова ҳудудда истиқомат қилувчи 104 ёшни қарши олган онахон Хадича момо Беканова ҳолидан хабар олди ҳамда момони байрам билан табриклади.

Суҳбат чоғида Хадича момо ўзнинг шу ёшгача бўлган умри давомидаги яхши-ёмон кунлари, бошидан ўтказган кечинмалари билан бўлишди. Сўнгра масъулларга миннатдорчилик билдириб, дуолар қилди.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026