25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:15
Жамият 👁 205

“ЎЗАРХИВ” АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ АМУДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

“ЎЗАРХИВ” АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ АМУДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов Амударё туман Давлат архивида сайёр қабул ўтказди.

4 октябрь куни  бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси бошлиғи Мақсет Қайипназаров, туман Давлат архиви бошлиғи Баҳодир Жуманиёзов, тегишли корхона-ташкилотлар, давлат органлари мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.

“Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов дастлаб юртимизда архив ҳужжатларини қамраб олиш имконияти кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларнинг сони ортаётгани, тизимнинг моддий-техник базаси ҳам босқичма-босқич ривожлантирилаётгани хусусида сўз юритди. Шунингдек, ҳудудлардаги давлат архивларида барча шароитлар яратилиб, замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланаётгани, тизим фаолиятини такомиллаштиришга доир ҳукумат ва Президент қарорлари асосида ишдаги самарадорлик ортаётганига кенг тўхталди.

Амударё тумани Давлат архивида ҳам миллий архив фонди ҳужжатларини тўплаш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, архив фондида 2006 йилдан ҳозирги даврга қадар 220 та фонд мавжудлиги, уларда миллий архив фонди таркибга кирувчи доимий сақланадиган 20417 та ҳужжатлар, шахсий таркибга оид 14606 та, жами 35023  ҳужжатлар сақланаётганлиги қайд этилди.

Миллий архив фонди ҳужжатларининг давлат ҳисоби илмий маълумотлар аппаратини ташкил этиш ва ривожлантириш, фондлар ва ҳужжатларни қабул қилиш бўйича 2021 йилнинг ўтган даври давомида  доимий ва шахсий таркибга оид 7 фондга 1232 та ҳужжат қабул қилингани ҳақида маълумот берилди.

Давлат архивида сақланаётган ҳужжатларнинг мавжудлигини ва хатловини ташкил қилиш бўйича 2021 йилнинг ўтган даври давомида 700 дан ортиқ ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилгани айтиб ўтилди.

Туман Давлат архиви бошлиғи Баҳодир Жуманиёзов шу пайтга қадар туман Давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар доирасида фуқаролардан ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровлар бўйича жами 2081 та мурожатлар келиб тушганлиги, шулардан 2056 та мурожаат кўриб чиқилгани ва барчасига ижобий жавоблар берилгани ҳақида сўзлади.

Шунингдек, архив ҳисобига 2021 йилнинг шу кунига  қадар пуллик кўрсатиладиган  хизматлар бўйича ҳужжатларни тартибга келтириш, архив соҳасига оид норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳужжатларни депозитар сақловга қабул қилиш, мавзули сўровлар ва бошқа йўналишлар бўйича 75 млн. сўм маблағ киритилганини, ушбу маблағлар соҳанинг асосий йўналишларига сарф қилиниб келинаётганини ҳам маълум қилди.

Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар асосан пенсия, уй-жой масалалари бўйича мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатлар атрофлича ўрганилиб чиқилди ва барчасига ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

“Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов Амударё туман Давлат архивида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан олиб борилаётган ишлар, бинодаги яратилган шарт-шароитлар  билан яқиндан танишди. Шунингдек, архивда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан учрашиб, уларнинг архив соҳаси бўйича қизиқтирган савол ва таклифларини ўрганди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026