14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:07
Фан ва таълим 👁 6,628

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ИСЛОҲОТ ВА НАТИЖАЛАР

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ИСЛОҲОТ ВА НАТИЖАЛАР

Таълим-тарбия соҳаси – барча соҳалар тараққиётини таъминлашга хизмат қилади ва ҳамиша шундай бўлиб келган. Чунки айнан шу тизимда муваффақиятларга эришилмас экан, бошқа соҳаларнинг ютуғи ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шу боис, Муҳтарам Президентимиз Мустақилликнинг илк йиллариданоқ таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси, уларнинг замонага мос ва муносиб таълим олишларини таъминлаш мақсадларини ифода этувчи жуда катта маънавий-маърифий аҳамиятга молик Фармон ва Қарорлар қабул қилди. Бугунги кунда бутун дунёда қизиқиш уйғотган "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” мамлакат таълим тизимида туб бурилиш ясаган ана шундай энг муҳим ҳужжатлар бўлди.

Биргина бизнинг туманимизда халқ таълими соҳасида юз берган ижобий ўзгаришлар умумий ўрта таълим тизими мактабларининг нафақат қиёфасида, балки таълим-тарбия жараёнида ҳам туб бурилишлар ясади. 1994-95 йилларда туманимиздаги 70 дан ортиқ умумий таълим мактабларининг 24 тасигина замонавий биноларда жойлашган эди. Мазкур мактаблардаги ўқув жиҳозлари, спорт заллари бир хиллик, яъни ўзгармас ҳолатда қолиб кетган, энг яхши деган ўша 24 та мактабнинг бирортасида ҳам замон тараққиётига муносиб равишда ўзгариш йўқ эди. Мустақиллик даврида эса бу борада кескин бурилиш ясалди. Буни қуйидаги рақамларда ҳам кўриш мумкин. Чунончи, 2004 йилда замонавий типдаги мактаблар сони 24 тани ташкил этган бўлса, ўтган қисқа давр ичида улар сони 60 тага етди. 2004 йилда жами мактабларнинг 4 тасидагина компьютер синф хоналари мавжуд бўлган бўлса, 2014 йилга келиб улар сони 53 тага етказилди. Персональ компьютерлар сони эса 22 тани ташкил этди. Биргина 2014 йилдатуманимиздаги 14 та умумтаълим мактабига 14 та замонавий ноутбуклар, электрон доскалар келтирилди ва бу иш яна давом эттирилади. Бундан 20 йил олдин 24 тагина мактабда спорт зали мавжуд бўлса, бугунги кунда улар сони 50 тага етказилиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб ўсишлари учун зарур шароитлар яратилди.

Айни пайтда туманимизда 82 та умумтаълим мактаблари, шу жумладан 6 та бошланғич таълим, 37 та мактабгача ва 1 та мактабдан ташқари таълим-тарбия муассасаси (Баркамол авлод маркази), 3 та БЎСМ, 2 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, жами 125 та таълим масканлари фаолият юритмоқда.

Мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг умумий аҳволига назар соладиган бўлсак, мустақиллик йилларида уларнинг қиёфаси янада гўзаллашганига гувоҳ бўламиз. Яъни, 37 та мактабгача таълим-тарбия муассасасининг 16 таси замонавий биноларда фаолият олиб бормоқда. 22 та муассаса эса гарчи мослаштирилган биноларда жойлашган бўлса-да, уларда замонга муносиб равишда шарт-шароитлар яратилган. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида яратилган шароитлардан эса ўқувчилар ва ўқитувчи-мураббийлар мамнун.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мустақилликдан олдин битта мактаб қурилиши тугул, озгина таъмирлаш ишларини режага киритиш, бу иш учун маблағ ажратиш амри маҳол эди. Битта мактаб қурилиши беш йиллик режага киритилиши учун камида 1-2 йил югур-югур қилинарди. Энди эса бу йил режага киритилдими, демак, шу йилнинг ўзидаёқ бутун-бутун мактаблар қурилиб, фойдаланишга топширилаяпти. 2014 йилда 4-сонли мактаб учун 270 ўқувчи ўринга мўлжалланган янги замонавий бино қурилиб, битказилди. 15-сонли умумтаълим мактаби биносида эса капитал реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимигақарашли умумий ўрта таълим мактабларида жами 3489 нафар педагог кадрлар 28833 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бермоқдалар.

Жами педагог ходимларнинг 2653 нафари - олий, 834 нафарини ўрта-махсус маълумотлилар ташкил этади.

Таълимда ижобий натижаларга эга бўлиш, энг аввало, ёш авлодга илмий билим асосларини пухта ўргатиш, уларда кенг дунёқараш ҳамда тафаккур кўламини ҳосил қилдириш, маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш борасидаги таълим-тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга йўналтирилган ўқув-семинарлари ташкил қилиш бўйича фанлар кесимида ўқитувчи тренерлар тайёрланди.

Шу сабабли кейинги йиллар давомида туман ХТМФМТТЭБ методистлари ва ижодкор ўқитувчилар ҳамкорлигида ўқитишнинг долзарб масалалари бўйича амалий машғулотлар ҳамда семинар-тренинглар ташкил қилиш одат тусига айланди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад, пировард натижада таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, билим олувчиларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия беришдан иборатдир. Бунда билимлар беллашуви – фан олимпиадалари муҳим ўрин тутади.

Собиқ тизим даврида фанлар олимпиадаси мактаб ўқувчиларининг фақатгина юқори синфларида таълим олувчи ўқувчиларни қамраб оларди. Шу сабабли қуйи синфларда таълим олиш рақобатини кучайтириш зарурати туғилган эди.

Эндиликда анъанага айланган Билимлар беллашуви тадбирида туманимиз жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларга эришмоқда.

Жами 45 нафар ўқувчилардан иборат таркибда Билимлар беллашувида иштирок этган ўқувчилар 12 та совринли ўринларни эгаллашга эришдилар.

1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган жуда долзарб ҳуқуқий ҳужжатлар - "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилингани таълим тизимида тубдан ижобий ўзгаришларга асос бўлди. Қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ, мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилди. 12 йиллик бепул мажбурий таълим тизимининг олдинги тизимдан фарқи шундаки, олдинги 10 йиллик таълим тизимида фақат умумий ўрта таълим бериш билан чекланилган бўлса, янги тизимда 9 йиллик умумий ўрта таълим берилади ва 3 йил мажбурий тарзда касб-ҳунар ўргатилади. Касб-ҳунар таълимини тамомлаган ёшларга иқтисодиёт тармоқларида керакли бўлган касблар бўйича диплом берилади. Бу оддий қилиб айтганда 18 ёшга тўлган, Ўзбекистонда яшаётган ва Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ташкил қиладиган ёшлар бепул тарзда касб эгаси бўлиши кафолатланган.

Бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш – яъни, мактабгача ёшдаги тарбияланувчиларнинг энг камида 30 фоизини қамраб олишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар режалаштирилмоқда. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 2015-2020 йилларда мактабгача таълим ёшидаги болаларни таълимга жалб қилиш, уларни мактабга тайёрлаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган қисқа лекин шарафли 23 йил таълим тизимини қолоқлик ботқоғидан халос этди ва истиқболи порлоқ йўллар томон олиб чиқди.

О.Матмурадов,

туман ХТМФМТТЭБ мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019