КЕКСАЛАР ИШТИРОКИДА САЛОМАТЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари кекса авлод вакиллари иштирокида саломатлик тадбирларини ташкил этишди.
6 октябрь куни Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган тадбирда Бўстон, Олмазор маҳаллаларининг 60 ёш ва ундан катта фуқаролари қатнашишди. “Жисмоний фаоллик – соғлом кексалик”, “Кексаларда тўғри ва соғлом овқатланиш”, “Семизликда жисмоний машқлар”, “Гипертония касаллиги”, “Ўткир респиратор касалликлар ва грипп”, “Юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиш” мавзуларида маърузалар қилиниб, буклетлар тарқатилди. Шунингдек, фаол юриш, эрталабки бадан тарбия машғулотлари ҳамда тренажёрларда машқ бажаришнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашда касалликларининг олдини олишдаги аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида нуронийларни қизиқтирган саломатликни сақлаш, касалликлардан ҳимоя қилиниш борасидаги саволларга шифокорлар батафсил жавоблар беришди. Шундан сўнг, биргаликда жисмоний машқлар бажарилди.
Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси валеолог-шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶