16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:58
Жамият 👁 148

ОЙБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ФҲДЁ МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

ОЙБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ФҲДЁ МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиздаги Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари фаолиятида экстерриториал тамойилнинг жорий этилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга доимий  яшаш жойидан, жойлашган еридан қатъий назар, исталган ҳудудда мурожаат қилиш имконияти яратилди. Мазкур тизим аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифат жиҳатидан яхшиланишини ва осонлашишини таъминламоқда.

Амударё туманидан ҳам Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлими томонидан бу борадаги ишлар самарали йўлга қўйилган. Бўлим томонидан ҳудудларга борган ҳолда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, мазкур тамойил асосида фуқароларга ҳужжатлаштириш ишларида кўмак берилмоқда.

1 октябрь куни Ойбек номли маҳаллада ҳам сайёр учрашув ўтказилиб, тизим фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Учрашувга ташриф буюрган фуқароларга шу йилнинг 1 июнидан эьтиборан фуқароларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, нотариал хизматларни амалга ошириш жараёнида ҳам фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралари томонидан давлат хизматлари агентлиги ёхуд Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига мурожаат қилмасдан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб этмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинаётгани маълум қилинди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2018 йилдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан туман ҳудудида қонуний никоҳдан вақтида ўтмасдан яшаётган фуқаролар, вақтида фарзандларига туғилганлик ҳамда яқинларининг ўлими  ҳақида гувоҳномаларини ҳужжатлаштирмаган эътиборсиз, бепарво оилалар билан учрашувлар ўтказилиб, тушунтиришлар берилган. Ўтган давр мобайнида жами  9 та туғилганлик ҳақидаги, 6 та ўлим ҳақидаги, ўз вақтида қайд қилинмаган 101 та оиланинг никоҳ гувоҳномалари расмийлаштирилган.

Ҳозирги кунда муддатида қайд қилинмасдан қолган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ўз вақтида қайд қилишда давлатимиз томонидан кўпгина имкониятлар яратиб келинмоқда. Экстерриториал тамойил асосида фуқароларнинг доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш амалга оширилмоқда. Туманимизда бошқа ҳудудлардан келган 8 та ҳужжат экстерриториал тартибда жўнатилди ҳамда 7 та ҳужжат туман Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлими томонидан фуқароларга бошқа вилоятлардан олиб берилди. Бунинг натижасида фуқароларимизнинг оғири енгил бўлиб, ортиқча оворагарчиликларининг олди олинмоқда.  

Учрашув давомида маҳалла фуқароси Муродбой Саидовга 1990 йилда вафот этган, ўлими айрим сабабларга кўра  қайд қилинмасдан қолган  бувиси Айим Карабаеванинг ўлими тегишли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилди ва гувоҳнома тегишли шахсга топширилди.

Бўлим масъуллари маҳалла фуқаролари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар бериб, ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тушунтиришди. Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва фаоллари ҳуқуқий билимларини бойитиб, тушунчаларини кенгайтиришда кўмак берган бўлим ходимларига миннатдорчилик билдиришди.

М.Эшмурадова, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019