25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:37
Жамият 👁 219

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди

28 сентябрь куни Амударё тумани 2-сектор ҳудудидаги қатор овул ва маҳаллаларда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Ойбек Шомуратов, туман прокурори Жавлон Муфтуллаевлар сайёр қабул ўтказдилар. Сайёр қабулда тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, 2-секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Ўрта қалъа овулида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли томонидан йўлланган 9 та турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди. Хусусан, қабул жараёнида юртдошларимиз томонидан кураш спорт турини ривожлантириш учун имтиёзли  кредит ажратилишида, уйи ёнига ичимлик суви тармоғи тортиш ва шу ҳудудда болалар боғчаси ташкил этилишида, 64-мактаб учун қўшимча бино қуриш, мактаб олдидаги йўлга пиёдалар ўтиш йўлаги чизиш ва йўл белгиларининг ўрнатилишида, ички йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви қувурини тортишда, маҳалла ҳудудида дорихона ташкил этилишида, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф қилиш учун  янги трансформатор ўрнатишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Мурожаатлардаги масалалар тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳал қилишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Шу каби сайёр қабуллар туманимиздаги Боғ, Арна бўйи, Фаровон, Янгиобод маҳалларида ҳамда Амир Темур овулида ҳам ўтказилди. Хусусан, Боғ маҳалласида ўтказилган аҳоли билан очиқ мулоқот жараёнида 7 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар йўлланди. Жумладан, фуқаролардан Боғ ёп арна каналининг 2,5 км қисмини қазишда, Қиличбой йўлига йўл белгилари ва пиёдалар ўтиш жойи белгисини ўрнатишда, ички йўлларни таъмирлашда ва янги трансформатор ўрнатишда, кредит ажратилишида, қишлоқ врачлик пунктини қайта ташкил этиш ва дорихона очишда амалий ёрдам сўралган мурожаатлар йўлланди.  Ушбу мурожаатлар ҳам тегишлича ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, Арна бўйи маҳалласида ўтказилган сайёр қабул жараёнида аҳоли вакилларинининг 15 та мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлардаги масалалар турли йўнлишларда бўлиб, маҳаллада яшовчи юртдошларимиз маҳалла ҳудудида дорихона фаолиятини йўлга қўйишда, симёғочларни алмаштиришда, кўчасига электр энергияси линияси тортишда, Ўрта қалъа овулига олиб чиқадиган йўлни таъмирлашда, 27-сонли умумтаълим мактабга қадар пиёдалар йўлакчасини қуришда ҳамда ушбу мактаб олдидаги йўлга тош тўшаш масаласида, таълим кредити олишда, 33-сонли болалар боғчасига ичимлик суви таъминотини ўрнатишда, тадбиркорлик учун ер майдони ажратилишида, каратэ билан шуғулланиш учун спорт зали ва татами олишда, уйини таъмирлашда, чорвачилик билан шуғулланиш учун ер ажратилишида  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Мурожаатлардаги масалаларнинг баъзилари қабул жараёнининг ўзида тегишли масъулларни бириктирган ҳолда ҳал этиладиган бўлди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этишлари учун мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Улуғбек Аллаберганов, туман прокурори ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026