25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 393

ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИДА МИЛЛИЙ АРХИВ ФОНДИГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАНМОҚДА

ТУМАН ДАВЛАТ АРХИВИДА МИЛЛИЙ АРХИВ ФОНДИГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар ва шароитлар натижасида архив ҳужжатларини қамраб олиш имконияти кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларнинг сони ортмоқда. Тизимнинг моддий-техник базаси ҳам босқичма-босқич ривожлантирилмоқда. Давлат архивлари барча шароитлар билан таъминланиб, интернет тармоғи мавжуд замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланмоқда.

Бугунги кунда «Ўзархив» агентлиги тизимида ҳужжат айирбошлаш электрон ҳужжат айланиши тизими орқали юритилиб, сақланаётган ахборот ресурслари бўйича электрон базаларни яратиш, ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Амударё тумани Давлат архивида ҳам аҳолининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий-илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган миллий архив фонди ҳужжатларини тўплаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, бойитиб борилмоқда. Архив фондида 2006 йилдан 2021 йилнинг ҳозирги даврига қадар совет ва мустақиллик даврларига тегишли 220 та фонд ва уларда миллий архив фонди таркибга кирувчи доимий сақланадиган 20 мин 417 та ҳужжатлар, шахсий таркибга оид 14 минг 606 та, жами 35 минг 23  ҳужжатлар сақланмоқда.

Мазкур йилда режа доирасида миллий архив фондидаги ҳужжатларнинг сақловини таъминлаш бўйича 60 та ҳужжатларда таъмирлаш, 75 та ҳужжатларда муқовалаш ва тикиш ишлари олиб борилди. Архив иши, давлат сақловидаги архив ҳужжатларини сақланиш ҳолати, архив муассасаларида замонавий ахборот-комуникация технологияларини жорий қилиш, моддий-техника базасини яхшилаш бўйича 2021 йилнинг ўтган даврида битта замонавий компьютер, бир дона қоғоз шаклидаги ҳужжатларни рақамлаштириб, электрон ҳужжатга айлантирувчи ускуна харид қилинди. Ушбу технологиялар ёрдамида 2021 йилнинг шу даврига қадар миллий архив фонди ҳужжатларидан 10 минг 500 та кадр электрон нусха яратилди.

Миллий архив фонди ҳужжатларининг давлат ҳисоби илмий маълумотлар аппаратини ташкил этиш ва ривожлантириш, фондлар ва ҳужжатларни қабул қилиш бўйича 2021 йилнинг ўтган даври давомида  доимий ва шахсий таркибга оид 7 фондга 1232 та ҳужжат қабул қилинди. Давлат архивида сақланаётган ҳужжатларнинг мавжудлигини ва хатловини ташкил қилиш бўйича 2021 йилнинг ўтган даври давомида 700 дан ортиқ ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилди.

Ундан ташқари, шу пайтга қадар туман Давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар доираси фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқий ва мавзули сўровларидан жами 2081 та мурожатлар келиб тушди. Шулардан 2056 та мурожаат кўриб чиқилди ва барчасига ижобий жавоблар берилди, тушунтириш ишлари олиб борилди. Мурожаатлар таҳлил қилинганида, мавзули сўровлардан жами 564 та тушганлиги аниқланди ва барчасига тегишли жавоблар қайтарилди.

Амударё тумани Давлат архиви ҳисобига 2021 йилнинг шу кунига  қадар пуллик кўрсатиладиган  хизматлар бўйича ҳужжатларни тартибга келтириш, архив соҳасига оид норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳужжатларни депозитар сақловга қабул қилиш, мавзули сўровлар ва бошқа йўналишлар бўйича 75 млн. сўм маблағ киритилди. Ушбу маблағлар соҳанинг асосий йўналишларига сарф қилиниб келинмоқда.

Архивларда ўтган даврга тегишли бўлган ижтимоий-сиёсий ва шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақланади. Ушбу ҳужжатлар, айниқса, узоқ йиллардан бери сақланаётганлари намлик ва ҳарорат узлуксиз назоратда бўлган шинам хоналарда сақланиши керак. Шу боис, туман Давлат архиви замонавий ва барча имкониятларга эга бўлган бинода жойлаштирилган. Етарлича шароитда хизмат қилаётган туман Давлат архивининг келгуси йилги режаларига архивда сақланётган ҳужжатларни мобиль стеллажлар билан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш, барча ҳужжатларнинг электрон тарзидаги нусхаларини яратиб бориш кабилар киритилган.

Б. Жуманиёзов, туман Давлат архиви директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026