25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:21
Жамият 👁 321

Гулзор маҳалласи ҳудудида 27 млрд сўмлик 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда

Гулзор маҳалласи ҳудудида 27 млрд сўмлик 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда

Бугунги кунда туманимизда катта қурилиш ҳамда бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, туманимиз шаҳар-у қишлоқлари, кўчалари кўркига кўрк қўшилмоқда ҳамда улар замонавий қиёфа касб этмоқда. Инсонларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари киши кўзини қувонтиради.

Маълумот тариқасида келтириш жоизки, туман ҳудудида 2021 йилда жами 112 та объектда лойиҳа қиймати 87 млрд 591,4 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда барча объектларнинг тендер савдолари ўтказилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида Гулзор маҳалласи ҳудудида қиймати 27 млрд 260 млн. сўмлик жами 5 та 5 қаватли, ҳар бири 30 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Шундан 3 таси “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмачилигида, 2 таси тадбиркорлар ҳисобидан жами 150 хонадонга мўлжалланган уй-жойларни қуриш бўйича пудратчи ташкилотлар томонидан фундамент ишлари олиб борилмоқда.

“Амударё махсус-қурилиш” масъулияти чекланган жамияти туманимизда қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишда энг илғор пудратчи ташкилотлардан бири ҳисобланади. Мазкур пуратчи ташкилот 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ташкилот томонидан ҳозирги кунга қадар қатор йирик қурилиш ишлари амалга оширилган. Жамиятда ҳозирда 46 нафар доимий ишчилар фаолият олиб бормоқда. Шундан 7 нафар ҳайдовчи, 3 нафар электро-пайвандчи, 2 нафар сантехник, шунингдек, омбор мудири, ҳисобчи, муҳандис, механик, уста қурувчилар каби ишчилар қурилиш ва бунёдкорлик ишларида қатнашиб келмоқдалар.

Айни пайтда пудратчи ташкилот томонидан Бўстон маҳалласи Қипчоқ кўчасидаги замонавий кўп қаватли турар жой биносининг қурилиш ишлари қизғин паллага кирган. Лойиҳа смета қиймати 7 млрд 859 млн сўм бўлган мазкур қурилиш обьектида ғишт териш ишлари якунланиб, том қисми ёпилган, яна бир қанотда ғишт териш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 5 қаватли 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг 1-қаватида 12 та дўконлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ҳозирда 15 нафар ёлланма ишчилар қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш учун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Кўп қаватли турар жой биносининг қурилиш ишлари 2022 йилнинг март ойларида якунланиши ҳамда бинони Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Амударё махсус-қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан Гулзор маҳалласида янги тартибдаги 5 қаватга мўлжалланган кўп хонали турар жой биносининг қурилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳа смета қиймати 5 млрд 557 млн сўм бўлиб, шундан 2 млрд. 200 млн сўм кредит маблағи ҳисобидан, қолган қисми тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда 30 хонадонга мўлжалланган ушбу кўп хонали уй-жой биносининг 1-қаватида ғишт териш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларига жами 22 нафар ғишт терувчи усталар жалб қилинган. Қурувчилар учун барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, уста-қурувчиларга 2 маҳал иссиқ овқат берилади. Мазкур кўп хонали турар-жой биноси 2022 йилнинг апрель ойларида қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Айтиш керакки, бу каби қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароитлари тобора яхшиланиб, инсонларнинг уй-жой билан боғлиқ бўлган муаммолари бартараф қилинишига хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026