25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 324

ХИТОЙ ОВУЛИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ

ХИТОЙ ОВУЛИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ

Хитой овулидаги фуқаролар йиғини маъмурий биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу бинода Давлат хизматлари маркази филиали ҳам ташкил этилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев ҳамда туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.

Шунингдек, туман фаоллари номидан Т.Абдуллаев нутқ сўзлаб, бу каби бунёдкорлик ишлари юртимизнинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этиши хусусида тўхталди.

Мамлакатимиздаги давлат хизматлари марказлари томонидан олис ҳудудларга чиқиб, сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, туман Давлат хизматлари маркази жорий йилнинг шу даврига қадар 3 мингга яқин давлат хизматларини сайёр тартибда амалга оширган.

Давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда Давлат хизматлари марказлари филиалларини босқичма-босқич ташкил этиш белгилаб берилди.

Мазкур ҳужжат асосида туман марказидан 22 км. олисда жойлашган Хитой овулида ҳам Давлат хизматлари маркази филиалининг ташкил қилиниши ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил, вақтини ҳамда моддий харажатларини тежаш имконини беради.

Тадбирда сўзга чиққанлар Хитой овулида ташкил этилган Давлат хизматлари маркази филиалининг самарали фаолият юритишида муваффақият тиладилар.

Ҳашар – элга ярашар

Туманимизда умумхалқ Хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 21 август санасида мамлакатимизда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиб, юртимиз бўйлаб барча ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

 

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган хайрия ҳашарида аҳолининг барча қатламлари иштирок этиб, юртимиз ободлиги ва фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Туманда “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлигида самарали ишлар ташкил қилиниб, ободонлаштириш хайрия ҳашари доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уйлар атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, болалар майдончаларида кенг кўламли ободонлаштириш  ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳашар иштирокчилари томонидан туманимиздаги ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилди. Маҳалла фаоллари бошчилигида эҳтиёжманд кишиларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолган уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилди, уйлари оҳаклаб берилди.

Улуғ айём кунлари арафасида амалга оширилган бу каби хайрли ишлар халқимизнинг энг эзгу анъаналаридан бирига айланган. Кўнгли ўксик ҳамюртларимиз бу каби эътибор ва ғамхўрликдан ғоят хурсанд бўлдилар ҳамда масъулларга миннатдорчилик билдирдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026