25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 329

ХОТИРА ХИЁБОНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА КАТТА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ХОТИРА ХИЁБОНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА КАТТА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини муносиб нишонлаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Байрам арафасида халқимизга кўтаринки кайфият, байрамона руҳ бағишлаш мақсадида барча ҳудудларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳам республикамизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда партия ғоялари тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Амударё туманидаги Хотира хиёбонида ҳам “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида катта тадбир ўтказилди.
20 август куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши томонидан таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда аҳолига байрамона кайфият улашиш, O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли кенг қатлами онгига сингдириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мухтор Ибрагимов, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шараф Ўтемисов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, партия фаоллари, депутатлар иштирок этишди.


Сўзга чиққан масъуллар юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда ўз аксини топаётганини, Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ушбу ўзгаришлар жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўзининг муносиб улушини қўшиб, фаол иштирок этиб келаётганини алоҳида таъкидлашди.
Ундан ташқари, мустақиллик туфайли эришилган ютуқлар, янгиланаётган Ўзбекистонда “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар борасида тўлқинланиб гапиришаркан, тадбир иштирокчиларини O‘zLiDeP билан бирга бўлишга, янги Ўзбекистонни биргаликда қуришга чорлаб қолишди.
Ушбу тадбирда иштирок этган партия фаоли, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Муқаддас Бекназарова ҳамда бошқалар сўзга чиқиб, ўтган беш йил Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётида ҳам мислсиз ўзгаришларга бой бўлганини эътироф этишди. Шу йиллар давомида қурилган ўнлаб янги ижтимоий объектлар, сони тобора ошиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, замонавий ва шинам уй-жойлар, нафақат амударёликлар, балки бутун Қорақалпоғистон ҳаётидаги улкан воқеа – Амударё дарёси устига қурила бошлаган замонавий кўприк, автомобиль ва темир йўлларини чексиз ғурур, фахру-ифтихор билан тилга олишди.
Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси атрибутлари ва шиорлари осиб қўйилган саҳнада катта экранда партиянинг фаолиятига оид, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга бағишланган видеороликлар намойиш этилди. Партия шиорлари ёзилган паннолар, O`zLiDeP рамзи туширилган байроқлар, шарлар, либослар майдонга байрамона руҳ бағишлади.
Тадбир мобайнида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз”, “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш  сари”, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиорлари баралла янгради.
Очиқ майдонда ўтказилган тадбирда туман Маданият бўлими ҳаваскорлари томонидан намойиш этилган мусиқий дастур, санъаткорлар ижросидаги Ватан мадҳига бағишланган қўшиқлар, дилрабо рақслар туман аҳолисини янада хушнуд этди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026