ПРЕЗИДЕНТ ИНТЕРВЬЮСИДА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ЯНГИ РИВОЖЛАНИШЛАР САРИ ЙЎЛ ОЧАДИ
Муҳтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюларини, келтирилган фикрларнинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз катта қизиқиш ва диққат билан ўқиб чиқдик. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, Президентимиз томонидан интервьюда билдирилган фикрлар, белгилаб берилган вазифалар мамлакатимизда янги ривожланишлар сари йўл очади.
Президент ўзининг ушбу интервьюсида «Янги Ўзбекистонни» барпо этиш йўлининг мазмун-моҳиятига кенг тўхталиб, янги давр халқимизга нима беришини, устуворликлари нималардан иборат эканлигини батафсил шарҳлаб берди. Авваломбор, халқ фаровонлигини, одамларнинг ҳаёт даражасини ҳар томонлама ошириш, бунинг учун янги иш ўринлари, даромад манбаларини яратиш, камбағалликни қисқартириш, қишлоқ ва шаҳарларимизни обод қилиш иқтисодий стратегиямизнинг энг муҳим йўналишлари ҳисобланишини айтиб ўтди.
Шунингдек, иқтисодий тараққиёт соҳасида ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият қаратиш, шу тариқа Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр секторни замон талаблари асосида ривожлантириш, тиббиёт соҳасига эътибор қаратиш, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтиришга доир масалалар хусусида кенг тўхталиб ўтди.
Биз, албатта, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида яқин келажакда амалга оширишимиз зарур бўлган ушбу олти устувор вазифа, кундалик ҳаётимиз ва хизмат фаолиятимизни мазкур вазифаларни адо этиш зарурияти билан уйғунлаштирмоғимиз лозим. Чунки, мазкур тамойиллар ҳам барча ислоҳотлар қатори халқимиз фаровонлиги ва муносиб турмуш шароитини яратиш учун хизмат қилади.
Баҳодир Болтабоев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶