16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:31
Жамият 👁 176

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан йил бошидан буён 30 минг 117 та давлат хизматлари кўрсатилди

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан йил бошидан буён 30 минг 117 та давлат хизматлари кўрсатилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил ва тизимли ислоҳ қилинмоқда ҳамда такомиллаштирилмоқда. Ҳар бир туманда, шаҳарда Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди ва улар томонидан ўнлаб давлат хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчи аҳоли ва тадбиркорлик субектлари сони тобора ортиб бормоқда.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш давом эттирилишини таъминлаш мақсадида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармони” мазкур тизимни янада ривожлантиришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази бугинги кунда аҳолига сифатли ва тезкор давлат хизматиларини кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг шу даврига қадар марказ томонидан кўрсатилган жами давлат хизматлари сони 30 минг 117 тани ташкил қилди. Йил бошидан буён 235 та тадбиркорлик субьектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан юридик шахслар 113 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 122 тани ташкил қилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субьектларини қайта рўйхатдан ўтказиш кўрсаткичи 61 тани ташкил қилган бўлса, уларнинг 42 таси юридик шахслар, 19 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир. Тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш бўйича 26 та ариза қаноатлантирилган. Реестрдан чиқарилганларнинг 12 таси юридик шахслар, 14 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир. 

Туман Давлат хизматилари маркази томонидан ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳамда сайёр қабуллар давомида кўрсатилган сайёр давлат хизматлари сони 1530 ни ташкил қилди.

Жорий йилнинг I чораги давомида 42 та таълим муасссаларида семинар, 22 та маҳалла, меҳнат жамоаларида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда сайёр қабуллар ташкил қилинди. Амалга оширилган тарғибот тадбирларида 1500га яқин аҳоли вакиллари қатнашиб, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари ҳақида тушунтиришлар берилган.

Айтиш керакки, 2021 йининг 28 апрель санасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлашни давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди. Ушбу қонун ҳужжати ижросини таъминлаш борасида туман Давлат хизматлари маркази томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, туман Давлат хизматлари маркази биносида Ҳалқ банкнинг кассаси жойлаштирилиши марказга ташриф буюрган фуқароларга қатор қулайликлар яратди.

Махсус касса орқали марказ биносига яқин жойлашган давлат идораларидаги тўловларнинг тўланиши ҳам фуқароларнинг оворагарчиликларининг олдини олишга ва уларнинг моддий ҳаражатларининг тежалишига ёрдам беради.  

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019