12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:19
Иқтисодиёт 👁 2,611

Мустақиллик берган имкон

Мустақиллик берган имкон

Бугунги ҳаётимизда рўй бераётган мислсиз ўзгаришларни, халқимиз турмуш тарзидаги фаровонликни, айниқса, бозорларимиздаги тўкинчиликни кўриб, бундайин дориломон кунларга етганимизга шукроналар айтаман. Ахир ўтган асрнинг 1980-1991 йилларида ғоят оғир кунларни бошимиздан кечирганмиз. Ўша йилларда собиқ иттифоқ қонунчилигига кўра бирон бир кишининг бойиб кетиши, хусусий мулк эгаси бўлиши асло мумкин эмасди. Биз фақат ўзимиз яшайдиган уйимизга, нари борса битта мотоцикл ёки машинамизга эгалик қила олардик. Иккита автомобили бор одам албатта шубҳа остига олиниб, даромади текшириларди. Хусусий ошхона, ҳозиргидай ҳашаматли тўйхона, йирик ер эгаси, фермер ёки мулкдор бўлиш ўзбек халқининг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган орзу эди, холос. Ҳатто ўзимизнинг Хива гиламларини Москвага саёҳатга борган кишилар ўша томонлардан сотиб олиб келишарди.

Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, аввалги собиқ иттифоқ қонунчилигига тамоман зид бўлган тушунчалар ҳаётимизга кириб келди – хусусий мулк, тадбиркорлик фаолияти, акция, акциядорлик жамияти каби.

Минг шукурки, эндиликда давлат мулки, жамоа мулки билан бир қаторда биз тадбиркорларга даромад олиш имконини берувчи хусусий мулкнинг ҳам амалда мавжуд бўлиши мустақил давлатимиз қонунларида тўлиқ кафолатланди. Шу боис, биз ўз хусусий мулкимиз (ошхона, тўйхона, савдо-саноат фирмаси) мулкчилик шакли қандай бўлишидан қатъий назар, амалдаги қонунчилигимизга мос равишда унинг хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтириш, ҳатто ўз маҳсулотларимиз билан дунё бозорларига чиқишимиз учун барча имкониятлар яратилган.

Мен тадбиркор сифатида ҳар тонг ўз иш фаолиятимни бошларканман, қалбим фахр ва ифтихорга тўлади:

- Кеча мен ким эдим? – дейман ўзимга-ўзим.

- Ўзи истаган эзгу ишни қила олмайдиган эрксиз одам эдим-ку, ахир! Энди-чи! Энди банкда ўз ҳисоби, муҳри ва тамғасига, ўз мулкига эга тадбиркорман!

Тадбиркорлик туфайли ўғил-қизларимни, юртдошларимни иш билан таъминладим, фарзандларимни уйли, машинали қилдим. Энди невараларимга намунавий лойиҳа асосида қурилаётган уйларга буюртма бердим.

Мустақиллик берган имкон туфайли обрў-эътибор топдим, мулк эгаси бўлдим. Ана шундай буюк имкониятлар эшигини ланг очган она Ўзбекистон – Мустақил Ватанимиз омон бўлсин!

ТурсунбойАҳмедов,

тадбиркор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026