ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТЧИСИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИГА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ БЕРИЛДИ
Ҳаммамизга маълумки, давлатимизда ягона ҳуқуқий сиёсатни юритиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини янада ошириш, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан фуқароларимизни хабардор қилиб бориш ҳамда янги қабул қилинган қонунлар билан таништириб боришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги идораларга бир қатор топшириқ ва вазифлар юклатилган. Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимли равишда турли кўринишдаги совринли викториналар ва танловлар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай викториналар ғолиблигига бу сафар амударёлик Гулноза Гулмирзаева сазовор бўлди.
Гулноза “Адолат қанотлари” клуби аъзоси сифатида 2021 йил июнь ойининг энг фаол тарғиботчиси йўналишида ғолиб деб топилди.
Шунингдек, интилувчан қизимиз Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Huquqiy axborot” каналида ўтказиб келинаётган ва ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина”да ҳам қатнашиб, мазкур танловда ҳам 1-ўринни эгаллади.
Танлов ғолибига туман Адлия бўлимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Келажакда ҳуқуқ соҳаси етук мутахассиси бўлиб етишишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Гулнозага келгуси ишларида ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶