МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМИ МАСЪУЛЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 12 июль санасида Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғинида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, унда Амударё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фаолияти, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди ҳамда атрофлича муҳокама қилинди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Гулжаҳон Асқарова, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъуллари иштирок этди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари Амударё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ва истиқболдаги режавий тадбирлар ҳамда ўтказилаётган тадбирларнинг маҳалла аҳолиси ҳаётида тутган ўрни, ижобий самараси билан қизиқиб, амалга оширилган ҳар бир ишни таҳлил қилдилар. Шу билан бирга аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ҳамда тавсияларини бердилар.
Шундан сўнг, масъуллар томонидан Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда Чойкўл, Тўлқин овул фуқаролар йиғини ҳамда Ойбек номли, Босув маҳаллалари фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.
Қабул давомида келиб тушган 19 та мурожаатнинг 12 таси масъуллар томонидан муфассал ўрганилиб, жойида ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга аҳолини қийнаб келаётган муаммолар масъуллар томонидан тингланиб, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди. Мурожаатларнинг 7 таси тегишлилиги бўйича идора-ташкилотларга ҳавола этилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, тадбирда туманнинг турли ҳудудларида яшовчи ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 30 нафар аёл-қизлар билан ошкора ва самимий мулоқотлар ўтказилди. “Аёллар дафтари”дан чиқишни хоҳловчи бир гуруҳ аёл-қизларнинг режалари, орзулари, эзгу ниятлари ҳам ўрганилди. Касб-ҳунар ўрганишга, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қизиқувчи аёлларга алоҳида тушунтиришлар ва тавсиялар берилди.
Тадбир давомида 30 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёл-қизларга “Аёллар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан эсдалик совғалари ҳамда тикув машиналари берилди. Шунингдек, тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарияти ва бўлим ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳам тилга олиниб, бўлим ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди ва масъуллар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.
Бўлиб ўтган йиғилиш ва сайёр қабул жараёнида иштирок этган Чойкўл, Тўлқин овуллари ҳамда Ойбек номли ва Босув маҳалласи аҳоли вакилларининг оғзаки мурожаатларига ҳам масъуллар атрофлича жавоб бердилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶