19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:31
Жамият 👁 219

ЙИГИРМА ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ДИЙДОР

ЙИГИРМА ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ДИЙДОР

Жорий йилнинг 5 июль куни Амударё туманидаги 10-сонли умумий ўрта мактабни 2001 йилда тугатган собиқ битирувчиларнинг 20 йиллик юбилей учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу даргоҳни йигирма йил муқаддам тамомлаган собиқ ўқувчилар дийдорлашуви мактаб биносида ташкил этилди. Учрашувга Республикамизда телекоммуникация соҳасида, Олий таълим муассасаларида, ҳарбий соҳада, хусусий тадбиркорликда, педагогикада, ишлаб чиқаришда фаол меҳнат қилиб келаётган 60 дан зиёд битирувчилар келишди. Учрашувга келган битирувчилар Республикамизда ўзларининг фаол хизматлари, улкан тажрибалари билан танилган етук мутахассислар бўлиб, Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган, ҳозирги кунда ўзининг бой амалий тажрибаси билан ёшларга ўрнак бўлаётсан азиз инсонлардир.

Учрашувда мактабнинг 60 дан зиёд собиқ ўқувчилари ҳамда уларнинг устоз-мураббийлари, мактабнинг собиқ директори Жумабой Матўразов, собиқ ўқитувчилардан Ҳайитгул Абдуллаева, Рустам Бозорбоев, Махсуд Ҳайтбоев, Кенжабой Бозорбоев ва мактаб директори Омон Шеримбетов қатнашдилар.

Мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган узоқ йиллик синфдошлар учрашуви байрам тантаналарига айланиб кетди. Тадбирнинг ташкилий қисми мактаб биносида ўтказилди. Собиқ ўқувчилар томонидан мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилинди.

Тадбирда ёши улуғ устозлар, фахрий ўқитувчилар сўзга чиқиб, собиқ ўқувчиларни 20 йиллик учрашув билан муборакбод этдилар. Уларга мактаб ҳаёти, ўқувчилик йилларига доир қизиқарли маълумотлар, ҳаётнинг тотли онлари хусусида илиқ фикрларини баён этдилар. Собиқ синфдошлар ҳам олтин ёшликнинг унутилмас лаҳзалари, қадр-қиммат, устозларга эъзозлар ҳақида дил изҳорларини баён этдилар.

Замонавий жиҳозланган хоналарда илм олаётган бугунги кун ўқувчисига ҳавас билан қарашар экан, бугун юртимизда илм-фан ва технологияларнинг бугунги глобал дунёда жадал ўсиши, ёшларга кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг истеъдоди ва қобилятларини тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Болалик даврининг олтинга тенг дамлари ўтган синфхоналарда фахрий ўқувчилар беғубор дамлар завқини қўмсаб, ушбу кун болаликнинг рангин дунёсига саёҳат қилишди.

Синф парталарида ўтирар экан, мактаб даврида кечган қизиқарли воқеалар, ажойиб саргузаштларни мириқиб эслашди. Учрашувга келган битирувчилар мактабнинг ҳозирги ҳаёти, илм-фандаги ютуқлари, янги техника технологиялар билан танишдилар ва ўзларининг таассуротлари, болалик хотиралари билан ўртоқлашдилар. Бундан 20 йил олдин мактабни тугатган собиқ ўқувчилар таълим маскани олдида эсдалик фотосуратларига тушдилар ва устозларга таъзим бажо келтириб, мактаб раҳбариятига устоз-мураббийларига улкан зафарлар ва муваффақиятлар, яхши ниятлар ва истаклар билдиришди.

Сўнгра учрашув Манғит шаҳридаги “Нур” тўйхонасида давом эттирилди.

Синфдошлари ўртасидаги дўстлик туйғуси инсонни маънавий қўллаб- қувватловчи, унинг оғирини энгил қилувчи, руҳиятини кўтарувчи, ўзига ишонч орттирувчи куч ҳисобланади. Инсонда дўстлик, биродарлик, ўзаро ишонч туйғулари дарҳол юзага келиб, ўз-ўзидан мустаҳкамланиб қолмайди.

Синфдошлар ўртасидаги дўстлик туйғуси йиллар давомида сайқалланиб келади. Мактаб давриданоқ бир-бири билан ёр-биродар бўлиб қолган дўстлар бугун бир дастурхон атрофида, ширин хотираларни, беғубор дамларни эсладилар.

Шундан кейин ташкилотчилар узоқ ва яқиндан келган битирувчиларни бир пиёла чойга таклиф қилдилар, дўстлар учун ёзилган дастурхон атрофида дўстона суҳбат ва ўйин-кулгилар билан битирувчилар тантанаси узоқ вақт давом этди.

Синфдошларнинг соғинчли дийдорлашуви узоқ йиллар хотирада муҳрланиб қоладиган даражада юқори савияда ўтказилди.

Учрашув жараёнида собиқ битирувчиларнинг дил сўзлари бир-бирига уланиб кетди, шўх-шодон ўйин-кулгулар авж олиб, куй-қўшиқлар яйради.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026