Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилмоқда
Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.
Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.
Шунингдек, низомда талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги, ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланиши, ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони топшириши кўрсатилган.
Шу билан бирга, сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади. Нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.
Назокат Алланиязова, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶