СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг 24-бандида тегишли вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра суд-ҳуқуқ тизими масъуллари томонидан ҳудудларда учрашувлар ташкил этилиб, аҳолига бу борадаги қонун ҳужжатлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, белгиланган жазо турлари ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда.
Шу йил 24 июнь куни Тошёп овули ва Боғ маҳалласида Қорақалпоғистон Респбуликаси суди масъулларининг сайёр учрашуви ўтказилди. Учрашувда фуқаролар йиғини масъуллари ва фаоллари қатнашди.
Ушбу учрашувда фуқароларнинг конституциявий бурчлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларни кўриб чиқиш ва судга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Ундан ташқари, шу йил 8 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонунларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилди.
Учрашув иштирокчилари масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.
Б.Баймурадов, Нукус туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶