12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Адабиёт 👁 2,974

“Соғлом бола йили” янгиликлари

“Соғлом бола йили” янгиликлари

* Туманимиз пиллакорлари жорий йилги мавсумда 243,5 тонна ўрнига 267 тонна пилла топшириб, давлат шартномасини Қорақалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб ортиғи билан бажардилар. Муҳими, етиштирилган пилланинг 100 фоизи туманимизда - "Аsia silk" шўъба корхонасида қайта ишланади.

* Янгидан ишга туширилаётган МЧЖ шаклидаги "Amudaryotex" хорижий корхонаси пахтадан юқори сифатли экспортбоп тўқимачилик ва трикотаж саноати учун йилига 6000 тонна йигирилган калава-ип ишлаб чиқаради ва 250 та янги иш ўрни яратилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 80 фоизини экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

* Бу йил туманимиз ғаллакорлари 3 минг гектар ерга буғдой экиб, мўл ҳосил етиштиришга эришдилар. Ғаллакорларимиз ялпи хирмонни 11 минг 100 тоннага етказиб, шундан 5530 тонна ғалла хосилини шартнома бўйича давлат хазинасига топширишни режалаштирмоқдалар.

* Шу йилнинг 23 июнида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда "Куюккўпир" овул фуқаролар йиғини (оқсоқоли Р.Эрлапасов) биринчи ўринга, "Ўрта қалъа" овул фуқаролар йиғини (оқсоқоли И.Тўраев) иккинчи ўринга, Беруний МФЙ (оқсоқоли А.Саъдуллаев) учинчи ўринга лойиқ, деб топилдилар.

Шунингдек, 11 та номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

* Яқинда Нукус шаҳрида "Ораста қизлар давраси" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловнинг туман босқичи ғолиби, Манғит шаҳрининг "Олмазор" маҳалласи "Ораста қизлари" Республикамизда ҳам биринчи ўринни эгалладилар.

* Яқинда "Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўптармоқли марказий поликлиникага замонавий русумдаги "Лондвинт” фирмаси маҳсулоти бўлган рангли доплэр системали ультратовуш сканер аппарати берилди.

Бу янги замонавий аппарат "3D” ўлчамли, кўп функцияли компьютер системаси билан жиҳозланган. Унинг афзаллиги - (ички ҳар бир аъзони кўриш тиниқлиги аниқ) датчиклари ўз-ўзидан компьютер орқали керакли частота билан таъминланади.

* Замонавий, рақамли, компьютерлаштирилган 2 та рентген аппаратураси келтирилганлиги туман тиббиёт бирлашмасида стационар, амбулатор даволанувчиларга аниқ ташхис қўйиш имконини янада оширди. Аппаратнинг бирини кўптармоқли марказий поликлиникага, яна бирини касалхонага ўрнатиш режалаштирилмоқда.
* 22 июнда "Аёллар спорт фестивали”нинг туман босқичи бўлиб ўтди. Спортнинг 6 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ғолиблар аниқланиб, улар республика босқичига йўлланма олдилар. Мазкур спорт фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиздан 19 нафар спортчи аёл-қизлар қатнашадилар.
* Туманимиздаги 2-сонли БЎСМ директори, Халқаро тоифадаги ҳакам Чоршам Тожимуродов яқинда Наманган шаҳрида 1995-96 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида бош ҳакам вазифасини бажарди.

Бу чемпионатда ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар жаҳон биринчилигида Ўзбекистон спорт шарафини ҳимоя қиладилар.

* Айни кунлар туманимизда фаолият юритаётган барча умумтаълим ва бошланғич таълим мактабларида болалар ёзги таътилда бўлсалар-да қизғин меҳнат давом этмоқда. Мактабларда келгуси ўқув йилига тайёргарлик ишлари, шу жумладан жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб биноларини янги ўқув йилига шай қилиб қўйиш борасида белгиланган ишларнинг шу кунгача 80 фоиздан зиёди бажарилди.

* Кейинги йилларда ўқитувчилар ижодкорлигига, ўз устларида ишлашларига катта эътибор қаратилаётганлиги ўз самарасини бераётир. Тугалланган ўқув йилида 4 нафар фан ўқитувчилари - 40-умумтаълим мактабидан Каромат Худойберганова, 5-умумтаълим мактабидан Барно Саидова, 33-умумтаълим мактабидан Жангабой Гулмонов, 30-умумтаълим мактабидан Отабек Тажиевлар "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

* Тугалланган ўқув йилида туманимиз умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 5 нафари фан олимпиадаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи ўринларни эгалладилар.

Мамлакат миқёсида ўтказилган "Билимлар беллашуви”да 3 нафар ўқувчи муваффақиятли иштирок этишди.

* 2013-2014 ўқув йилида туманимиз умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатган 2920 нафар ўқувчи-ёшлар таълимнинг кейинги босқичи - академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинди.

* Жорий ўқув йилида туманимиздаги 8 та касб-ҳунар коллежларини ўзлари танлаган мутахассисликлар бўйича тугатган 2652 нафар йигит-қизларга мутахассислик дипломларини тантанали равишда топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

* Жорий йилда туманимизда қурилиш соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ жойларида 70 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, шунингдек, 60 ўқувчи ўринга мўлжалланган Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи устахонаси, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносини капитал таъмирлаш ишлари, Амир Темур номли овул ҳудудидаги 4-сонли мактабни реконструкция қилиш, Қиличбой овули ҳудудидаги 15-сонли мактабни капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, бир неча таълим муассасаларида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

* Туманимиз ҳудудида 5 та футбол майдончалари қурилаётгани ва яқинда қурилиши бошланган "Камолот шаҳарчаси” ҳам ёш авлод келажаги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларнинг намунасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026