19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 02:54
Жамият 👁 490

ОЧИҚ САЙЁР СУДДА ОҒИР ОҚИБАТЛИ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ЖИНОЯТ ИШИ КЎРИЛДИ

ОЧИҚ САЙЁР СУДДА ОҒИР ОҚИБАТЛИ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ЖИНОЯТ ИШИ КЎРИЛДИ

Шу йил 10 июнь куни Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Ушбу сайёр суд мажлисида суд раиси Арман Кощанов, давлат айбловчиси Амударё туман прокурорининг ёрдамчиси Аббоз Ниязимбетов ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этдилар. Суд мажлисида оғир оқибатли транспорт ҳодисасини содир қилган Қипчоқ шаҳарчаси фуқароси қаршисига тўпланган жиноят ишини кўриб чиқилди.

Ушбу фуқаро муқаддам Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, тегишли асосга кўра 2 йилга шартли ҳукм қилинган, сўнг амнистия асосида жазодан озод этилган эди. Шундан тўғри хулоса чиқариши керак бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда автомобиль бошқариб, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Суд мажлисида судланувчининг, жабрланувчининг ва гувоҳнинг кўрсатувлари, тарафларнинг фикрлари, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзлари тингланди. Жиноят иши ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, ишда тўпланган далилларга баҳо берилди.

Судда аниқланган холатларга кўра, ушбу фуқаро 2021 йил 24 февраль куни ўзига тегишли бўлган автомашнасини «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг тегишли бандида кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда бошқарган. Овул ҳудудидаги тупроқ қопламали ички йўлда, тупроқ йўлни кесиб ўтган заҳкаш устидаги кўприкдан ўтаётганда, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 77-бандида кўрсатилган талабларни бузиб, бошқарувни йўқотиши натижасида заҳкашга тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада, унинг бошқарувидаги транспорт воситасида бўлган йўловчи оғир тан-жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Судга оид тиббий экспертизаси хулосасида жабрланувчи юқори нафас йўлларининг сув билан тиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия, ўткир нафас олиш ва кўп органларнинг етишмовчилиги, чап елка ва чап тизза соҳаларининг қонталаши каби жароҳатлар олганлиги, бу унинг ўлимига сабаб бўлганлиги кўратилган.

Шунга кўра, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган ушбу фуқаро ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланган.

Суд мажлисида судланувчи ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Ҳодиса содир бўлган куни ўзига тегишли автомашинани бошқариб бораётганида бошқарувни йўқотиб заҳкашга тушиб кетганлиги, шу пайтда машинада бўлган йўловчини дарров касалхонага олиб кетилгани, унга дори ва бошқа харажатларига ёрдамлашиб турганлиги, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оламдан ўтганлигини айтиб ўтди.

Суд мажлисида иштирок этган жабрланувчининг қонуний вакили, марҳумнинг турмуш ўртоғи, судланувчининг дори ва бошқа харажатларга моддий томондан ёрдам бериб турганлигини, дафн маросим ва маъракаларига етказилган моддий зарар ҳам тўлиқ қоплаб берилгани, судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ва уни кечирганлигини билдириб кўрсатма берди.

Судланувчига жазо тайинлашда, унинг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилали, қарамоғида уч нафар фарзанди борлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарлар бартараф қилганлиги, жабрланувчининг қонуний вакилининг судланувчига ҳеч қандай даъвоси йўқлиги эътиборга олинди. Судланувчини жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш мумкин деган хулосага келиниб, унинг меҳнатга қобилиятли эканлигини эътиборга олиниб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси асосий жазо сифатида қўлланди ва муайян муддатга автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо сифатида тайинланди.

Элёр Жуманиёзов, судья ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026