МАКТАБДА СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Сўнгги қўнғироқ ҳар бир мактаб битирувчисининг хотирасида бир умр сақланиб қоладиган ҳаяжонли тадбирдир. Қадрдон мактаб ва устозлар ҳам яна бир авлодни мустақил ҳаёт остонасига кузатиб қолади.
Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда умумтаълим мактаблари битирувчилари учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган сабабли жойлардаги каби туманимизда ҳам барча умумтаълим мактабларда сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади.
25 май куни тумандаги 36-сонли мактабда янграган сўнгги қўнғироқнинг жарангли садолари остида битирувчилар мустақил ҳаёт сари дастлабки қадамни қўйишди. Тадбирда мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари, педагоглар ва Чордара маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Б.Ирзаева, туман ИИБ ВСҲ бошлиғи М.Раҳматуллаев ҳамда ота-оналар иштирок этдилар. Тадбирни мактаб директори Қ.Нуримбетов очиб берди ва юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим тизимидаги ислоҳотлар, бу борада мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Жумладан, ўқувчиларнинг фанлар олимпиадалари, спорт мусобақалари, кўрик-танловлардаги иштироки, эришган ютуқлари ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, туман ИИБ ВСҲ бошлиғи М.Раҳматуллаев, Чордара маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Б.Ирзаева ҳамда ота-оналар сўзга чиқиб, битирувчиларга оқ йўл тилади.
Тадбир давомида аъло ўқиши, жамоат ишларида фаол қатнашганлиги, спорт соҳасида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ўқувчилари “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирландилар. Сўнгра битирувчиларнинг дил сўзлари, устозларга аталган куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар билан тадбир давом эттирилди.
Энг ҳаяжонли лаҳзаларда сўнгги қўнғироқ жаранглади ва битирувчиларни мустақил ҳаёт сари чорлади.
Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶