БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
18-23 май кунлари бизнинг 31-сонли мактабимизда ҳам бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва сифатли ўтказиш мақсадида тадбирлар ташкил қилинди. Мактаб ўқувчилари ушбу тадбирларда катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Мактаб ўқувчилари учун рассомчилик йўналишида “Ранглар сеҳри”, мусиқа йўналишидан “Рақс санъати”, технология йўналишидан “Қўғирчоқ театри” ташкил қилинди. Рассом ўқувчилардан Айгерм Марксова, Чаросой Жуманиёзова, Ҳуснора Ҳайтбоевалар тадбирларда фаол иштирок этгани учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Шунингдек, мактаб ўқувчиларидан Дилнура Улуғбекова, Комрон Аҳмедов, Аббос Олимовлар мусиқа йўналишидан, Гулзода Қурбонбоева, Суҳроб Каримбоевлар қўғирчоқ театри йўналишидан ўтказилган тадбирларда қатнашиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирлар ўқувчиларнинг мазкур йўналишларга қизиқишларини янада оширди.
Феруза Ражабова, Шарофат Юсупова, 31-сонли мактаб ўқитувчилари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶