19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:05
Жамият 👁 313

СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ БЎЙИЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ ВА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ БЎЙИЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ ВА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йил 3 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича ижтимоий уй-жой қуриш ва ижарага бериш, ипотека кредити шартларини енгиллаштириш ва биринчи бадал учун субсидиялар ажратиш бўйича вазифалар белгиланган эди. Президентнинг бу бўйича тегишли Фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори билан уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилди. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссия намунавий таркиби ҳамда намунавий Низоми тасдиқланди.

Уй-жой қурилиш ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича ўрганиш ишларини ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвалга асосан Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Улуғбек Жалменов ва Жўқорғи Кенгес депутати Халилла Ешимбетовларнинг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҳузуридаги  “Халқпарвар” комиссияси аъзолари билан учрашуви ўтказилди.

13 апрель куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида ушбу учрашув муносабати билан бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари ва тегишли масъуллар иштирок этдилар. Йиғилишни Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Мансур Ўрозбоев очди ва олиб борди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда “Халқпарвар” комиссиясининг жамоатчилик назоратини ташкил этишдаги вазифалари тўғрисида сўз юритилди. Фармон ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2021 йил 26 март кунги сессия йиғилишида сенатор, депутатлар ва жамоат фаолларидан иборат таркибда “Халқпарвар” комиссияси ташкил этилгани ва Низоми тасдиқлангани маълум қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимизнинг мазкур Фармони билан уй-жой қурилиши учун давлат томонидан ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга имтиёз ва қулайликлар яратиш назарда тутилган. Жумладан, Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга ажратади.

Шаҳар ва қишлоқларда ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ажратилади. Масалан, 300 миллион сўмлик уйнинг бошланғич бадали 45 миллион бўлса, паст даромадли аҳоли шунинг 5 фоизини, яъни 15 миллион сўмини тўлайди. Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Йиғилишда иштирок этган масъуллар томонидан 2021 йил 1 июндан бошлаб, ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилиниши ва фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, “Халқпарвар” комиссияси томонидан уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ишларни амалга оширишда шаффофлик таъминланишига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги тўғрисида сўз юритилди. Шу билан бирга уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни кўрилиши кераклиги таъкидланди.

Учрашувда иштирок этаётган туман оммавий ахбороти вакилларига “Халқпарвар” комиссияси томонидан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ипотека кредитлари, субсидиялар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишларни медиа режа асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия қилинди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунга кўра масъулларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026