НАВРЎЗ МИЛЛИЙ БАЙРАМ
Наврўз қадимий миллий байрам. Наврўз кириб келиши билан онахонларимиз сумалак, ҳалим, кўк сомса каби турли миллий таомларни тайёрлайдилар. Мазкур таомлар инсон организмини фойдали дармондорилар билан бойитади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари барча халқларининг дўстлик ва бирдамлик размига айланди.

Бизнинг 5-сонли МТТ мактабгача тайёрлов – “А” гуруҳида ҳам Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчилар иштирок этишди. Болалар баҳор фасли, Наврўз байрами ҳақида шеърлар айтишди. Қизларимиз шўх рақслар ижро қилишди. Шунингдек, болажонларимиз турли миллий ўйинларни ўйнашди. Ўғил болалар “ким олади?”, арқон тортиш ўйинларини намойиш қилиб, ўзларининг жасур ва топқирлигини исботладилар. Қизалоқларимиз эса “беш тош”, “қўғирчоқ” ўйинлари орқали эпчиллик, чаққонлик хислатларини намоён қилдилар. Байрам тадбири болажонларимизга яхши кайфият ва табассум улашди.

Холида Хайитбоева, 5-сонли МТТ тарбиячиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶