МАҲАЛЛАЛАРДА ТУМАН ФҲДЁ БЎЛИМИНИНГ САЙЁР УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Туман ФҲДЁ бўлими томонидан барча ҳудудларга чиққан ҳолда, сайёр равишда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиш, амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ташкил этилади. Шу пайтга қадар бўлим ходимлари томонидан ташкил этилган учрашувлар, кўрсатилган ҳуқуқий хизматлардан аҳоли жуда мамнун. Жумладан, 38 нафар фуқаронинг никоҳларини қайд қилиш маросимлари ҳам сайёр равишда тантанали ўтказилди.
Жорий йил 25 январь куни Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашувда фуқаролик ҳолатларига доир ҳужжатларни қайд қилдириш бўйича кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, фуқароларнинг турли хил мазмундаги мурожаатлари тингланди. Жумладан, 5 нафар фуқарога никоҳдан ўтиш тартиби тушунтирилиб, аризалари қабул қилинди. Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг оталикни белгилаш тўғрисидаги аризасига кўра, уларга ҳам амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу куни Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолиси билан ҳам сайёр учрашув ўтказилди. Маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаронинг 3 нафар фарзандига ёлғиз оналик асосида олинган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларига оталикни белгилаш ва ўзларининг қонуний никоҳини қайд қилиш юзасидан мурожаати қабул қилиниб, уларга бу бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Учрашувда ҳудуд фуқароларига қонуний никоҳни ва фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳномаларни вақтида қайд қилдиришнинг хуқуқий асослари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бу каби учрашувлар барча овул ва маҳаллалар ҳудудларида мунтазам равишда ўтказиб борилиши белгилаб қўйилди.
Умида Аширбоева, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶