14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:25
Мақолалар 👁 236

ЭНГ ТЕЖАМКОР ОИЛА

ЭНГ ТЕЖАМКОР ОИЛА

(Ҳажвия)

“Бештерак” маҳалласида “Энг тежамкор оила” номли танлов ўтказилди. Алоҳида комиссия аъзолари уч гуруҳга бўлинган ҳолда кеча-ю кундуз юриб, навбатма-навбат кузатувлар олиб боришди. Барча диққат-эътибор электр энергиясини тежашга қаратилди.

Ниҳоят танлов натижалари эълон қилинадиган кун ҳам етиб келди. Бу мажлисга маҳалла аҳли тўлиқ қатнашди.

– Ҳурматли маҳалладошлар, – деб тантанали равишда сўз бошлади маҳалла оқсоқоли – мана, танлов ниҳоясига етди. Ҳозир кузатув олиб борган ҳар учала гуруҳ раҳбарларига навбати билан сўз берамиз. Улар ўз кузатувлари натижаларини баён қилишади. Сўз биринчи гуруҳ раҳбарига!

Биринчи гуруҳ раҳбари томонидан диққатга сазовор деб топилган оила аъзолари умуман газета-журнал ўқимас, телевизорда кўрсатилаётган воқеа-ҳодисаларга ишонмаганлигидан умуман телевизор ҳам кўрмас эканлар.

– Демак, – хулоса қилди у, – биринчи ўринга шу оила муносиб!

Номи зикр этилган оила аъзолари қувончдан бир қалқиб тушишди. Ахир ҳар ишда ҳам бир ҳикмат бор-да! Кундуз уй ишлари билан овора бўлса, кечаси ток кетказиб, газета-журнал ўқимаса, телевизор кўрмаса, нима бўлибди, мана номи яхшилар қаторида чиқиб турибди.

– Ғолибликка бизнинг томонимиздан кўрсатилажак оила муносиб, – деди иккинчи гуруҳ бошлиғи бироз керилиб, – бу оила аъзолари мана бир ярим ойдан бери уйларига тортилган электр симлари узилганига эътибор бермай, электрсиз ўтиришибди. Агарда электр тармоқлари идорасидан монтёрлар  ўзлари келиб улаб кетишмаганида ҳалиям электрни тежаб ўтиришган бўларди. Ана тежамкорлик!

Учинчи гуруҳ аъзолари эса барчани ҳайратда қолдириб, бош соврин Мади пиённинг оиласига берилиши кераклигини таъкидлашди. Улар Мади пиённинг уйида шу ўтган икки ой давомида бирор марта ҳам электр чироғи ёнмаганлигини бир оғиздан тасдиқлашди.

Хуллас, узоқ тортишувлардан кейин бош совринга Мади пиён эга чиқди.

Хотини аразлаб, уч ой бурун онасиникига кетиб қолганига хафа бўлиб, кеча-ю кундуз ичиб, уйига ҳам келмай, дуч келган жойда ётиб юрган Мади пиённинг қувончи чексиз эди. Ахир унинг шу ҳаёт тарзи танловнинг қатъий талабига тўлиқ жавоб берган эди.

Йиғилганлар танлов натижасидан норози бўлишиб, ғала-ғовур кўтаришди.

– Хафа бўлманглар, – дея уларни юпатди маҳалла оқсоқоли, – яқинда “Энг жим-жит оила”, “Қўшниси билан уришмайдиган оила” танловларини ўтказамиз, ўшанда сизлар ҳам, албатта, ғолиб бўласизлар!

Йиғилганлар бош совринни олиб гандираклаганича кетаётган Мади пиёнга ҳадик билан қараб қўйишди. Уларнинг қарашларида “бу кетишда навбатдаги совринни ҳам шу эгалламаса эди”, деган хавотир бор эди.

Ахир хотинсиз уйда на шовқин-сурон, на қўшни билан жанжал бўлмаслиги барчага аён-ку!

Мади пиён эса дунё ташвишларидан бехабар, парвойи-палак кетиб борарди...

Ўрозали РЕЙИМОВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019