19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:12
Жамият 👁 171

ДЕПУТАТ СОВРИНИ УЧУН КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

ДЕПУТАТ СОВРИНИ УЧУН КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Қалбларга ўзгача жўшқинлик, баҳорий кўтаринкилик кириб келди. Баҳорни соғинган диллар она заминимиз узра юз бераётган янгиланишлардан қувониб, янгиликлар сари интилмоқда.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман Маданият бўлимида ҳам қатор байрам тадбирлари ўтказишга ҳозирлик кўрилаётир.

Шу йилнинг 1 марти  – кўкламнинг илк кунида бўлимда ташкил этилган депутат соврини учун аёл-қиз ижрочиларнинг туман кўрик-танлови ҳам шуларнинг биридир.

Танлов “Бойовул” сайлов округидан туман Кенгашига депутат Ойбек Бегимов ҳомийлигида туман Маданият бўлими тасарруфидаги ҳудудий маданият марказлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбир мақсади мукаррама ва улуғ зот – аёлни қадрлашдек азалий қадриятларимизни тарғиб этиш, туманимиз аёл-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказишларига ҳисса қўшиш, туманимиз ажодкор аёл-қизларининг ўз қобилиятларини намоён этишларига шароит яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ушбу танловда туман Маданият бўлимига қарашли маданият марказлари тавсиясига кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл-қизлар халқ қўшиқлари, лапар, ялла, алла, эстрада йўналишидаги ҳамда миллий замонавий йўналишдаги  қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этиш бўйича ўзаро беллашдилар. Аввало кўрик-танлов  шартига кўра иштирокчилар ҳакамлар ҳайъатига ўзлари танловга тайёрлаб келган дастури ҳақида ёзма маълумот бердилар.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли” саломатлигини мустаҳкамлаш йили давлат дастурида белгилаб берилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган танловда туманимизда истиқомат қилаётган санъатга қизиқувчи 70 нафар ҳаваскор ашулачи ва раққоса қизлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар залида депутат соврини учун бўлиб ўтган танловда туманимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам истеъдодли  ва маҳоратли, ўзбек миллий санъатининг энг қадим турлари – лапар, ялла, алла, халқ қўшиқларини  ардоқлаб, авайлаб келаётган, ўзига хос жозибали талқинда ижро эта оладиган ашулачилар ва маҳоратли раққоса аёл қизлар борлигини кўрсатди.

Қўшиқ, рақслар якка ёки гуруҳ бўлиб ижро этилди.

Иштирокчиларнинг ижроларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижро қилинган асарнинг ғояси, бадиий савияси, куй ва овознинг уйғунлиги, либослари, саҳнада ўзини тутиш маданияти ва ижро маҳоратига қараб, одилона баҳолаб бордилар.

Депутат соврини учун ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари депутат Ойбек Бегимовнинг совғалари, туман Маданият бўлими маъмуриятининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Шунингдек, муносиб деб топилган ижрочилар туманимизда ўтказиладиган Наврўз умумхалқ байрам сайлида ўз қўшиқ, рақслари билан иштирок этишга тавсия этилди.

Кўрик-танлов 8 март – Халқаро хотин қизлар куни олдидан ижодкор аёл-қизларга юксак мативациялар берди, ўз устларида қунт билан ишлаб, маҳоратини яна ҳам оширишга рағбатлантирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026