ИККИ АСР ЮЗИНИ КЎРГАН МОМО
Чойкўл овулида яшовчи Хадича момо Беканова икки аср юзини кўрган табаррук онахон ҳисобланади. Ўтган асрда, 1917 йилнинг бошида таваллуд топган момонинг бутун ҳаёти туман қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ залворли меҳнат онларида кечди. Собиқ иттифоқ давридаги, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги оғир меҳнатда, гоҳ далада, гоҳ темир йўл қурилишида, туманимиз ҳудудидаги Босу, Кенжа ёп, Эшон ёп каби каналларни қазишда эркаклар билан бир сафда меҳнат қилиб кечирган фидойи умри бугунги ёшлар учун эртакдай.
Айни кунларда умрининг 105-баҳорини қаршилаётган онахон ҳамон тетик, бардам-бақувват, хотираси тиниқ. Бугунги тинч, дориломон кунларга шукронаси кўп.
Суратда: Хадича момо Беканова Чойкўл овул
фуқаролар йиғини ходими Сайлихон Муродбоева билан.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶