25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 11:04
Жамият 👁 269

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 27-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 27-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

2021 йил 23 февраль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 27-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия мажлисига сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессияни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очиб берди ва олиб борди. Сессия кун тартибига – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта асосий йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга доир давлат дастури ижросини ташкил этиш тўғриси”даги масала ҳавола этилди.


Шунингдек, “2020 йил давомида жиноятчилик ва қонунийликнинг аҳволи ҳамда бу борада туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи тўғрисида”ги, “Туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида 2020 йилнинг 4-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”ги,  “Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисида”ги, “Мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларни қўллаш тўғрисида”ги, “Ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссия қарорини кўриб чиқиш ҳақида”ги масалалар ҳам кўриб чиқилиши маълум қилинди.


Кун тартибидаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметовнинг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала, яъни 2020 йил давомидаги жиноятчилик ва қонунийликнинг аҳволи ҳамда бу борада туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан  туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаевнинг ахбороти тингланди. Шунингдек, “Туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида 2020 йилнинг 4-чорагида амалга оширилган ишлар” юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ахборот берди. Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи ҳам тингланди.


Сессияда давомида кун тартибига киритилган “Мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларни қўллаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовнинг ва “Ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссия қарорини кўриб чиқиш ҳақида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаевларнинг ахборотлари ҳам тингланди.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар депутатлари томонидан қизғин муҳокама этилди. Муҳокамаларда 2-Чордара сайлов округидан депутат Муяссар Раҳматуллаева, туман Кенгаши доимий комиссияси раиси Муқаддас Бекназарова, депутат Баҳромбой Қодиров, туман Кенгаши доимий комиссияси раиси Илҳом Полвоновлар иштирок этиб, кўрилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.


Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги, дастур ижроси юзасидан “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва ижроси бўйича депутатлик назоратини ташкил этиш ҳамда  туман Кенгаши иш режасига мувофиқ февраль ойига мўлжалланган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р. Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026