17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 06:50
Жамият 👁 130

САЙЁР УЧРАШУВЛАРДА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМ МАСЪУЛЛАРИ АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

САЙЁР УЧРАШУВЛАРДА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМ МАСЪУЛЛАРИ АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

Юртимизда хотин-қизлар ва ёшлар – аҳолининг катта қисмини ташкил қилади. Шу боис ижтимоий муаммоларнинг кўпчилиги улар билан боғлиқ. Уларни  ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий кўмак бериш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилди. Ушбу дафтарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар йўлга қўйилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Амударё туманида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси судлари, қуйи судлар, туман ҳокимлиги, бошқа идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

23 январь куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида, Чойкўл овулидаги 42-сонли мактабда, Қипчоқ овули ва Қипчоқ шаҳарчасининг маъмурий биносида “Аёллар дафтари”ни юритиш оркали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди раиси, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судьялар ва суд ходимлари иштирок этдилар. Масъуллар ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини ўрганиб чиқдилар.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Гулнора Бозорбоева, Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси Пўлат Дошмурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Қайрулла Атамурадов, Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Султонмурод Давлетмуродовлар ҳамда туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, мажбурий ижро бюроси, Адлия бўлими, “Мадад” ННТ ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат масъуллари “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 79 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашувлар ҳамда уйма-уй юриб ўрганиш тадбирлари ўтказишди.

Сайёр учрашувлар давомида хотин-қизлардан қабул қилинган мурожаатларнинг 8 таси суд-ҳуқуқ масалаларига, 17 таси мажбурий ижро бюросига, 20 таси бандлик масалаларига, 7 таси тиббиёт масалаларига, 2 таси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига, 4 таси банк соҳасига, 7 таси пенсия жамғармаси масаласига оид бўлиб, 14 таси ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид бўлди. Шундан, 75 та мурожаат оғзаки ва 1 таси ёзма равишда қабул қилинди.

Суд-ҳуқуқ масалаларига оид жами 8 та мурожаатлар юзасидан мурожаат этувчиларга амалий ёрдам кўрсатилди. Айримларига “Мадад” ННТ томонидан аризаси ёзиб берилди.  Мурожаатлардан 1 тасининг ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал қилишга қаратилган механизмлар тўғрисидаги таклифлар билдирдилар.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмак бериш мақсадида ўтказилган сайёр учрашувларда суд-ҳуқуқ тизими масъуллари томонидан мурожаатлари тингланиб, эътиборга олинганидан аёл-қизлар ва ёшлар ниҳоятда мамнун бўлдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019