13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Сиёсат 👁 328

2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизда 2021 йилда барча соҳаларда амалга ошириладиган муҳим ислоҳотлар, эл-юртимиз фаровонлиги, тараққиёти билан боғлиқ долзарб вазифалар тўла қамраб олинган.

Мурожаатномани бутун халқимиз катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганмоқда, белгиланган улуғвор вазифасига маҳкам киришмоқда.

Шу йилнинг 23 январида Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ўрганиш ва таклифлар билдиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, мактаблар директорлари, фаол ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмур Темирбоев очди ва олиб борди. У ўз сўзида 2020 йил 29 декабрдаги Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилгани, шу муносабат билан жорий йилнинг 19-26 январь кунлари тегишли ҳудудлардаги сенаторлар бошчилигида маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳудудий ижро органлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, жадвал асосида лойиҳанинг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари, ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида жойларда тарғибот-тушунтириш ишлари ўтказилаётганини ва шу орқали аҳолининг мазкур Фармон ва Давлат дастури лойиҳасига муносабати ўрганилаётганини айтди ва йиғилиш иштирокчиларидан бу борада таклиф мулоҳазаларини, фикр-мулоҳазаларини билдиришини сўради.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева батафсил маъруза қилди.

У ўз сўзида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мактабгача таълим тизимида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, мактаб таълими сифатини ошириш, ўқитувчиларга зарур барча шароитларни яратиш, замонавий, янги мактаблар қурилиши, миллий таълим дастурини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилашга  қаратилган алоҳида дастур амалга оширилиши ушбу соҳадаги туб ислоҳотларнинг асосини ташкил этишини, Президентимиз томонидан хориждаги ватандошларимизни ҳам ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жорий қилинган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни ижтимоий  қўллаб-қувватлаш ҳамда эълон қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури лойиҳасида ҳар бир туманнинг, ҳар бир маҳалланинг муаммоли масалаларини кўтариб чиқиш бўйича таклифлар киритилиши мумкинлиги ҳақида кенг турда фикр билдирди.

Маълумот учун 2021 йил Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилган. Фармон лойиҳасини 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш кўзда тутилган.

Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рашид Салаев, туман Адлия бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсупов, туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Раҳматулла Матқурбонов, 40-сонли мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова, “Дурунки” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Жуманиёзов, меҳнат фахрийси Пардагул Ўрозбоева, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими  бошлиғи ўринбосари Муқаддас Бекназаровалар сўзга чиқишиб, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури лойиҳасига аҳолини ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида, шунингдек, қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026