25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 12:13
Жамият 👁 241

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Барча жойларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда судларнинг асосий қисми жойларда, сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда. Бундай тадбирлардан кейин эса аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларга қонунчиликдаги ўзгаришлар, жиноят оқибатлари кенг тушунтириб борилмоқда.

14 январь куни мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман Адлия бўлими томонидан Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи билан ҳамкорликда пробация ҳисобидаги хотин-қизлар  билан учрашув ўтказилди. Тадбирда туман Адлия бўлими, Пробация гуруҳи масъуллари иштирок этдилар. Ушбу тадбирда иштирок этган масъуллар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини юксалтириш ҳар қайси жамиятда долзарб аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритдилар.

Масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурод Камолов томонидан 2020 йил 12 ноябрда “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш” бўйича Йўл харитаси тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра Қорақалпоғистон Республикаси судлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига муайян вазифалар юклатилганлиги таъкидланди.

Тадбирда судларга электрон мурожаат қилиш, аризалар ҳолатини онлайн тарзда кузатиш, тарафларга маълумотларни электрон шаклда юбориш имкониятини яратувчи янги тизим ишга туширилаётгани ҳамда видео конференц алоқа тизими бўйича олиб борилаётган ишларнинг суд жараёнларида коррупция омили камайишига сабаб бўлиши тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида муқаддам жиноят содир этиб, пробация ҳисобида турган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди. Кундалик ҳаётда улар ечим топа олмаётган ҳуқуқий муаммолар муҳокама қилинди ва ушбу муаммоларни бартараф қилиш юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ушбу аёлларга ижтимоий нафақа, алимент, мигрантлар ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқи каби масалаларда тайёрланган инфографик материаллар тарқатилди.

Тадбирда иштирок этган пробация ҳисобидаги хотин-қизларга соҳа ходимлари томонидан кенг турдаги ҳуқуқий тушунчалар, йўл-йўриқлар берилди ва улар билан жиноятчилик оқибатлари, ҳаётда тўғри йўлдан бориш, ҳалол меҳнат қилиш борасида ҳам суҳбатлашилди. Мазкур тадбир аёлларнинг ҳуқуқий билимларни оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Мўминжон Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026