19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:05
Жамият 👁 185

ВАТАННИ ҚЎРИҚЛАШ – ШАРАФЛИ БУРЧ ВА ВАЗИФА

ВАТАННИ ҚЎРИҚЛАШ – ШАРАФЛИ БУРЧ ВА ВАЗИФА

Юртимиз сарҳадларини шараф билан ҳимоя қилиб келаётган Қуролли Кучларимиз ташкил қилинганига  бу йил 29 йил тўлади. Мамнуният билан айтиш мумкинки, бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан Қуролли Кучларимиз ислоҳ қилиниб, мудофаа салоҳияти янада оширилмоқда. Мамлакатимиз ҳарбий соҳасини замон талабларига мос ҳолга келтириш билан боғлиқ мутлақо янги, кўламдор ислоҳотлар жорий этилмоқда. Дарҳақиқат, бугун Миллий армиямиз Ватанимиз мустақиллиги, суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз тинч-осойишта ҳаётининг ишончли кафолати сифатида шаклланди. Ҳарбий хизмат эса том маънода эътибордаги ва мамлакат равнақи йўлидаги ўта масъулиятли касбга айланди.

Туман Мудофаа бўлими томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни асосида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда чақирув ёшидаги фуқароларни ҳарбий хизматга чақирув, тайёрлов ва ёшлар онгида ватанпарварлик, юртга садоқат, бурч ва масъулият каби тушунчаларни сингдириб бориш мақсадидаги тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтган 2020 йил давомидаги чақирув жараёнида муддатли ҳарбий хизматга 67 нафар чақирилувчи жўнатилди. Сафарбарлик чақируви резерви хизматига 610 нафар чақирилувчи тайинланди. Шу билан бир қаторда ҳарбийлик касбига қизиқиб, олий ҳарбий билим юртида ҳамда “Темурбеклар” мактабида таҳсил олиш мақсадида бўлган ёшларга ўз вақтида йўлланмалар берилди. Натижада олий ҳарбий билим юртига 4 нафар, “Темурбеклар” мактабига 12 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди.

Бўлимимиз томонидан пандемия даврида 2020 йил муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган йигитлардан кўнгилли ёшлар гуруҳи тузилди ва назорат постларига ёрдамчи куч сифатида жўнатилиб, кўмак берилди. Шунингдек, ушбу гуруҳ карантин даврида жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларида ҳам фаол қатнашдилар. Пахта йиғим-терими мавсумида сафарбарлик чақирув резерви хизматига тайинланган ёшлардан тузилган кўнгилли ёшлар гуруҳи теримга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Ўтган йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт орқасида меҳнат қилган 109 нафар фахрийлар хонадонига бориб хабар олинди.  Уларнинг ҳар бирига “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” юбилей медали ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Айни кунларда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида таълим муассасалари ва жамоат жойларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ўтаётган тадбирлар ёшлар қалбидаги юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаб, кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Эл-юртнинг ишончли посбони, ҳимоячиси бўлиш, халқ фаровонлиги, осойишталиги йўлида хизмат қилиш – ҳар бир инсоннинг шарафли бурчи. Ўзи улғайган заминни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Жонажон мустақил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватан ҳимоячиларига, бутун юртдошларимизга байрам муборак бўлсин! Диёримиз осмони доимо мусаффо, тинчлигимиз барқарор бўлиб, мустақиллигимиз абадий яшасин!

Азизбек Жанузаков, туман Мудофаа бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026