25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 13:24
Жамият 👁 183

Бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари тақдирланди

Бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари тақдирланди

2020 йил 30 декабрь куни Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Янги йил байрами муносабати билан йил якунларига бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, масъул ходимлари, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшган  тадбиркорлар, жамият ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган нуронийлар ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбсоари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев очди ва олиб борди. У барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан қизғин қутлаб, 2020 йил туманимиз  тарихида ўчмас хотираларга бой улкан бунёдкорликлар, ривожланишлар, янгиланишлар йили бўлганлигини, коронавирус пандемияси, табиий офатларни халқимиз мустаҳкам  ҳамжиҳатликда енгиб ўтганлигини фахр билан қайд этди. Бўлим томонидан йил давомида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.

Тадбирда Янги йил байрами муносабати билан 77 нафар ёрдамга муҳтож кам таъминланган оилаларга 11 турдаги маиший техника воситалари совға қилинди. Шунингдек, 130 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 272 миллион сўм пул ажратилиб, оила аъзоларининг пластик карталарига ўтказиб берилди.

Маҳалла меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик маркази саналади. Ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий удумларига айланган. Пандемия даврида ҳам ночор аҳволга тушиб қолган эҳтиёжманд аҳолига тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари беғараз моддий кўмак кўрсатдилар. Тадбирда бу каби хайрли ишларга ҳисса қўшган, шунингдек, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган 11 нафар тадбиркорларга туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

Ёш авлодни ватанпаварлик руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшган Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг 3 нафар аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташаккурномаси, 4 нафар нуронийга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичида 23 та номинацияси бўйича аниқланган ғолиблар муносиб тақдирландилар.

Байрам олдидан кўрсатилган эътибор ва рағбатдан барча хурсанд бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026