ЯНГИ КЎПРИК ЭЛЛАРНИ ТУТАШТИРАДИ
Президентимиз Амударёга янгидан мустаҳкам кўприк қурилишини маълум қилганларида, шу элнинг фарзанди сифатида кўксимга сиғмай қувондим. Қишнинг қаҳратон кунларида, дарё суви музлаб, кўприк ишламай, ўқувчиларимизни баржада дарёдан ўтказа олмай, навбат кутиб қийналганларимиз тумандай тарқаб кетди.
Кўприк ишга тушса, азим Қорақалпоқ диёри ва кўҳна Хоразм элини туташтиради, қалблар бирлашади, элда оғзибирчилик бўлади, иқтисод ривожланади, турмуш фаровонлашади. Бу воқеа ҳар иккала юртнинг тарихида асрларни лол қолдирган мўъжиза десак, асло муболаға эмас. Ўзбекистондай мамлакатнинг – куч-қудратини, Юртбошимизнинг эл-парварлигини исботловчи тарихий воқеа бўлади.
Кўприк қурилиши марҳум ҳокимимиз Р.Йўлдошевнинг ҳам азалий армони эди, у киши дарёга янги кўприк қуриш бўйича кўп ҳаракат қилгандилар. Ана шу армон энди ушалмоқда. Кўприк қурилиши бошланаётганидан фақат Амударёдагина эмас, балки бутун Қорақалпоқ ва Хоразм элида ёшу-қари хурсанд, ҳамма бир-бирини қутламоқда.
Биз ишонамизки, қуриладиган янги кўприк Ватанимизнинг равнақига, элимизнинг фаровонлигига, иқтисодимизнинг ривожига хизмат қилиб, икки муқаддас тупроқни бирлаштиради.
Тилагим – денгизимиз ҳам сувга тўлсин, элга барака ва давлат келаётганлиги рост бўлсин!
С.Хўжамуродова, 40-сонли мактаб директори, Жўқорғи Кенгес депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶