ФАН ОЙЛИГИГА ЯКУН ЯСАЛДИ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари умумий ўрта таълим мактабларида бўлгани каби туманимиздаги 60-сонли мактабда ҳам ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилди. Ойлик доирасида ўтказилган «Рус тили билимдонлари», «Энг чиройли ҳуснихат эгаси», «Рус тилида ким энг равон гапиради?» каби танловлар ҳамда очиқ дарслар чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ва ўқувчиларнинг дарсларни қандай ўзлаштираётганини намойиш этди. Синфлар ўқувчилари орасида синфлараро ўтказилган бундай тадбирлар ўқувчилар фаоллигини ва рус тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини яна ҳам оширди.
Фан ойлигининг охирги тадбири 28 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда 7-9 синфлар ўқувчиларидан ташқари мактаб раҳбарияти, хорижий тиллар услуб бирлашмаси аъзолари, ёш муаллимлар иштирок этдилар.
Тадбирда мактаб директори Дўсимбат Бозорбоев, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бўтакўз Худойбергановалар ойлик доирасида амалга оширилган ишларга юқори баҳо бердилар ва танловлар ғолибларини рағбатлантирдилар.
Тадбир ўқувчиларни рус тилини янада ҳам мукаммал ўрганишга рағбатлантирди.
Тозагул Сафарниёзова, 60-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶