12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 317

13 декабрь – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИ ОШМОҚДА

13 декабрь – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ  ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИ ОШМОҚДА

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастуринининг ижросини таъминлаш, пахта хом-ашёси, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда бозор механизмларини жорий этиш, озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йил ҳосили учун 362 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги  корхоналари томонидан 15250 гектар майдонда 34900 тонна пахта етиштириш бўйича МЧЖ шаклидаги “Amudaryo tex” хорижий корхонасининг пахта-тўқимачилик кластери ўртасида шартномалар тузилиб, бу борадаги режа 102,7 фоизга бажарилди.

Ғаллачилик соҳасида ҳам юқори натижаларга эришилди. Давлатга 8845 тоннадан зиёд “қирмизи дон” етказиб берилди. Бу борадаги режа 121 фоизга етказилди. Шу билан бирга ғаллачилик соҳасида 2021 йил ҳосили учун пухта замин яратилиб, 3800 гектар майдонга кузги буғдой экилди. Айни пайтда ғалла етиштиришга масъул хўжалик ва корхоналар томонидан салкам 19 минг тонна маҳаллий ўғит жамғариб қўйилди. Шунингдек, ғалла экилган майдонларда кузги-қишги суғориш, озиқлантириш каби агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада кузги буғдой экилган барча майдонларда кузги-қишги ишлар сифатли амалга оширилди, ғалла майдонларининг ҳар гектарига 4 тадан, 905 та хандақ қазилиб, бу борадаги режа 100 фоиз уддаланди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишлари самарали ташкил этилди. 13 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари бажарилди. Шудгорлаш ишларида 81 та сурим техникалари юқори унум билан ишлатилиб, белгиланган жадвал асосида кузги шудгорлаш жараёни сифатли амалга оширилмоқда.

Туманимиз қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири – чорвачилик соҳасида 2020 йилда юқори натижаларга эришилди.

Жорий йилнинг  1 декабрь  ҳолатига туманда 156 минг 400 бош йирик  шохли қорамоллар мавжуд. Шунингдек, 104 минг 700 бош қўй-эчкилар, 659 та от зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда. Паррандалар сони 1 млн. 32 минг 700 тага етказилиб, гўшт етиштириш 9 минг 900 тоннани ташкил этди. Сут ишлаб чиқариш эса 34 минг 485 тоннага етказилди.

Балиқчилик соҳаси жадал ривожланмоқда. Хусусан, 2020 йилда жами 963 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилди. Бундан ташқари, 152 тонна юқори сифатли асал етиштирилди, 39 минг 465 дона тухум халқимиз дастурхонига тортиқ қилинди.

2021 йилда туманимизда  чорвачилик соҳаси бўйича бўрдоқчилик йўналишида  “Соатов Отабек” агрофирмаси томонидан қиймати 600 млн. сўмлик ҳамда “Қурбонбоев Шоҳжаҳон” МЧЖ томонидан қиймати 550 млн. сўм бўлган иккита лойиҳа, сутчилик йўналишида яна 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Чорвачилик соҳасида қорамоллар наслини яхшилаш мақсадида 2020 йилда хориждан 370 бош наслдор моллар олиб келинди. Бу йўналишда 7 та лойиҳа амалга оширилиб, яна 2 та лойиҳа юзасидан тегишли тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Балиқчилик йўналиши бўйича белгиланган 4 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Хусусан, “Аму барака фишинг” МЧЖ, “Тўрабой-Гулчеҳра” МЧЖ, “Юлдуз она Алираҳмон-Муҳаммаджон” фермер хўжалиги, “Абдурасул Жайхун” оилавий корхоналари томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳалар ташаббускорларига 26,6 гектар ер майдонлари балиқчилик тармоғи ташкил этиш учун ажратиб берилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.

Амалга оширилган саъй- ҳаракатлар натижасида туманда балиқ маҳсулотлари етиштириш салмоғи ошиб бормоқда.

Озиқ-овқат  хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида сабзавот ва полиз экинларидан ҳам юқори ҳосил олинди. Хусусан, жорий йилда 732,6 гектар майдонга экилган помидор, бодринг, пиёз ва картошка маҳсулотлари етиштириш режаси ошириб адо этилди. 462 гектар майдонга экилган полиз маҳсулотлари ҳосили ҳам кутилганидан зиёда бўлди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Манғит омад-савдо” МЧЖ кластери тасарруфидаги 317 гектар майдонда экилган барча экинлардан режадаги ҳосил йиғиштириб олинди. Кластерга бириктирилган 55 та қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан 2482 тонна ҳосил олиниб, шундан 826 тоннаси экспортга йўналтирилди. Бу борадаги ишлар 2021  йилда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Яъни, қиймати 400 минг доллар бўлган 1 гектарлик замонавий иссиқхона, қиймати 200 минг доллар бўлган 500 тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритишга мўлжалланган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишларнинг барчаси туманимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, шу баробарида аҳолининг соғлом овқатланишини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган давлат дастури доирасидаги ишларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишдир.

Файзулла Саъдуллаев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026