ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МУДДАТИ 2022 ЙИЛДАН 2023 ЙИЛГА КЎЧИРИЛДИ
Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўрмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Aрманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Aҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш лозим.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.
Қарор билан Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, 2021 йил 1-25 ноябрда Aндижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида дастлаб аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.
Мамлакат даражасида аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1-25 ноябрда амалга оширилади.
Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.
Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1-25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:
1-5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
6-10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
11-22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
23-25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.
Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб етиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.
Ҳ.ҲАЙТИМБЕТОВ, Амударё тумани Статистика бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶