14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:04
Сиёсат 👁 290

2020-2023 ЙИЛЛАРДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

2020-2023 ЙИЛЛАРДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида қабул қилган “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Президент қарори ижроси юзасидан Aмударё туманига бириктирилган масъуллар – Олий Мажлис Сенати аъзоси Баҳодир Тажиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупсияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси Зуҳра Реимовалар мазкур қарор билан белгиланган дастурлар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг натижадорлигини таъминлаш, юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал етиш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Aмударё туманида бўлиб турибди.

Aйтиш керакки, бугунги оғир пандемия шароитида мамлакатимизда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак беришга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Туманимизда ташриф буюрган сенатор ҳамда депутатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган оилалар фарзандларига қишки кийим-кечакларни топшириш маросимида қатнашдилар. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида кам таъминланган, боқувчисинини йўқотган, яшаш шароити оғир бўлган жами 51 та эҳтиёжманд оилаларнинг умумтаълим мактабларида таълим олаётган фарзандларига қишки кийим-кечаклар берилди. Масъуллар болажонлар билан самимий суҳбат қурдилар, уларни қийнаётган муаммолар билан танишиб, таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Суҳбат сўнгида сенатор ҳамда депутатлар фарзандларимизнинг келгусидаги ўқишларида муваффақиятлар тиладилар.

Шундан сўнг масъуллар “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларнинг тақдимотида иштирок етдилар. Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, ердан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида туманнинг Aмир Темур номли овули ҳудудидан жами майдони 18,5 гектар бўлган ерни боғдорчилик йўналишидаги 18 та лойиҳа, майдони 22,9 гектар бўлган ерни иссиқхона қуриш мақсадида 2 та лойиҳа сифатида тадбиркорларга бериш режалаштирилган. Шунингдек, 7 та фермер хўжаликлари томонидан жами 71 гектар майдонда Туркия технологияси асосида боғ ташкил етиш белгиланган. Жами майдони 21,7 гектар бўлган кўлларда балиқчиликни ривожлантириш бўйича 4 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Тақдимот давомида тегишли мутасаддиларга мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ва ишга тушириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туманимизда жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам масъуллар еътиборидан четда қолмади. Сенатор Б.Тажиев туманимизда овул ҳамда маҳалларда бўлиб, аҳолининг, айниқса, кам таъминланган оилаларнинг куз-қиш мавсумига ҳозирлигини ўрганди. Масъуллар Чойкўл овулидаги аҳоли хонадонларида бўлдилар ҳамда фуқаролар йиғини биносида ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар билан учрашдилар. Мазкур оилаларнинг қиш мавсумидаги эҳтиёжларини инобатга олиниб, 6 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига ярим тоннадан кўмир ҳамда 2 та эҳтиёжманд хонадан аъзоларига иситиш печлари совға қилинди.

Шундан сўнг масъуллар Чойкўл овули аҳолисини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаётган, овул марказида жойлашган “Туямўйин-Нукус” минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси туман филиалига қарашли “Чойкўл” сув тозалаш шоҳобчаси фаолияти билан танишдилар.

Aйтиш керакки, мазкур шохобча 2019 йилда Давлат дастури асосида қурилиб фойдаланишга топширилган бўлиб, соатига 1 тонна сувни тозалаш қувватига ега. Сувнинг сифати ҳар ойда олинадиган намуна асосида лабораторияда махсус текширувдан ўтказилиб туради ва белгиланган талабларга тўла жавоб беради. Хитойда ишлаб чиқарилган сув тозалаш технологиясининг филтри ўз вақтида тозаланиб турилади ва айни кунда тўла қувватда ишлатилмоқда.

Сенатор ҳамда депутатлар овулдаги 42-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар билан мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан суҳбат ўтказдилар. Ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида кенг турда тушунчалар берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида чин маънода ислоҳотлар амалга оширилоқда. Бу ишларга ҳисса қўшиш ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Зеро, ислоҳотлар қайси соҳада амалга оширилмасин, ундан кўзланган бош мақсад халқ фаровонлиги, юрт келажаги ва мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтаришдек езгу мақсадга қаратилиши билан аҳамиятлидир.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019