ҲАЙДОВЧИНИНГ ЛОҚАЙДЛИГИ – КЎНГИЛСИЗЛИККА САБАБ БЎЛДИ
Йўл – тасодифларга тўла. Шундай деймиз-у, инсоннинг ҳаракат фаолияти учун хавф туғдирувчи йўлдаги тасодифий ҳодисаларнинг сабабкорлари ҳам инсонларнинг ўзларидир. Бири ўзи бошқараётган автомобилнинг носозлиги, яна бири йўл ҳаракати қоидаларига эътиборсизлиги туфайли ана шундай тасодифий ҳолатлар, кўпинча фожиали ҳалокатларга сабабчи бўлишади.
Яқинда Беруний тумани маҳаллаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳам ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида тасодифан содир бўлди. Нексия русумли автомобилни бошқариб бораётган Ф.С аҳоли гавжум жойларда транспорт воситаси тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада бир эмас, икки эмас, беш нафар йўловчига шикаст етказган. Шундан икки нафарининг соғлигига хавф туғдирувчи оғир тан жароҳати олишига сабабчи бўлган. Икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Жабрланувчиларнинг 3 нафари вояга етмаганлардир. Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан Беруний туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида иш бўйича гумон қилинувчи Ф.С ҳамда жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакили иштирокида кўриб чиқилди. Томонларнинг ўзаро ярашганлиги тумайли Жиноят процессуал Кодексининг тегишли моддаларига кўра айблилик масаласи ҳал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.
Қонунларимиз адолатли, судларда эса ошкоралик ва шаффофлик тамойилига амал қилинади. Лекин автотранспорт воситасини бошқараётган шахс, албатта, инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи ҳар қандай тасодифий ҳолат – автотранспорт ҳодисаси содир бўлишининг олдини олиши, йўл белгиларига қатъий амал қилиши шарт.
С.ДАВЛЕТМУРОДОВ, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶