25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 14:31
Жамият 👁 159

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЗАРУРЛИГИ ХУСУСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЗАРУРЛИГИ ХУСУСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

 Ҳар йили куз-қиш мавсуми бошланиши олдидан мавсумни талофатсиз ўтказиш мақсадида, аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган режали тадбирлар амалга оширилади. Айниқса, аҳоли яшаш жойларига ўрнатилган иситиш тизимларининг созлигини назорат қилиш, мавжуд  камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, табиий газ, электр энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича аҳолига зарур тушунчалар берилиб, табиий газ тармоқларидан олисда жойлашган аҳоли хонадонларидаги кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан иситиладиган печларнинг мўри ҳамда дудбуронларини тозалаш юзасидан зарур тавсиялар берилади.

Бу борада туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр тармоқлари корхонаси, Газ таъминоти хизмати ходимлари ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шунингдек, Ёнғинга қарши курашиш жамияти мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрь санасидаги 605-сонли Қарори талабларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида туман Фавқулодда  вазиятлар бўлими, Ёнғинга  қарши курашиш жамияти, электр тармоқлари корхонаси, газ таъминоти хизмати ходимлари, туман  Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечириш, камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда энг биринчи галда кўриладиган чора-тадбирлар, ёнғин чиққанда, одам ис газидан, кўмир ҳидидан заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам ва қутқарув ишларини амалга ошириш  бўйича  кўргазмали семинар ўтказилди.

Кўргазмали семинарда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кўп хонадонли уйлар ва кўча бошчиларига иситиш, вентиляция тизимлари, электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларидан фойдаланишда амал қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар, одам кўмир ёки ис газидан заҳарланганда, ток урганда, ёнғин чиққанда қандай ҳаракат қилиши лозимлиги хусусида тушунтиришлар олиб борилди ҳамда уларга кўргазмали плакатлар ва тавсияномалар берилди.

Кўргазмали семинардан сўнг, Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, кам таъминланган оилаларнинг электр, газ ускуналарида носозликлар аниқланиб, мутахассислар томонидан аниқланган камчиликлар бўйича тиклаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Иситиш печларининг дудбуронлари ва мўриларида тозалаш ишлари бажарилди. Фуқароларга ич газидан заҳарланиш, фавқулодда ҳодисалар ва ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилиб, кўргазмали эслатма варақалари тарқатилди.

Бу каби кўрилаётган чора-тадбирларнинг барчаси халқимизнинг тинч, хотиржам ва осойишта яшашини таъминлаш, инсоннинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган. Зеро, халқимизнинг хотиржам ва осойишта ҳаёти мамлакатимиз тараққиётининг асосидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026