25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:50
Жамият 👁 127

БОҒ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда инсонлар билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф қилишда, ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам бериш мақсадида мутасадди раҳбарларнинг жойларда ташкил қилаётган сайёр қабуллари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўз навбатида, мутасадди раҳбарларнинг, айниқса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларда яққол намоён бўлмоқда.
17 октябрь куни туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги Боғ маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга тегишли ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда ечим топиш, фуқароларга муносиб ҳаёт шароитларини яратиб, рози қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокурори ёрдамчиси Улуғбек Аллабергенов, тумандаги корхона-ташкилотлар, фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.
Айтиш жоизки, мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида йўлга қўйилган “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла”  тизими халқ билан мулоқот қилишда ўз самарасини бермоқда. Жумладан, ушбу тизим ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туманимиздаги 2-сектор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги халқ қабулхонаси ҳамкорлигида Боғ маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, юртдошларимиз ҳудуддан оқиб ўтувчи Боғ каналидан томорқа ерларини суғориш мақсадида мазкур каналдан сув олишда фойдаланилиб келинаётган трубани 1 метр пастга туширишда, маҳалла ҳудудида яшовчи аҳолини ҳамда 13-сонли умумтаълим мактаби биносини электр энергияси билан таъминлаб турган трансформаторларни янги трансформаторга алмаштиришда, шунингдек, юқори кучланишдаги электр симлари ўтган симёғочларни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдилар.
Қолаверса, қабул жараёнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит маблағи олишда, ўз бандлигини таъминлашда, маҳалла ҳудудидан ўтувчи йўлларни таъмирлашда, ҳудудда дорихона қурилиши учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушди.
Aҳоли томонидан берилган ушбу мурожаатлар ўрганилиб, тегишли масъул ташкилотларлар билан ҳамкорликда ҳал қилинадиган бўлди. Қабул жараёнида юртдошларимиз томонидан берилган саволларга тўлиқ, ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.
Айтиш керакки, халқ дарди, муаммоларини ўрганишга эътибор қаратиш, уларнинг ҳал этилишига ёрдам кўрсатиш фуқароларнинг жамиятга ишончи ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи  яхшиланишига хизмат қилади.  

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026