12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Маданият 👁 379

ИҚТИДОРЛИ ШОГИРД

ИҚТИДОРЛИ ШОГИРД

Иқтидорсиз инсоннинг ўзи бўлмайди. Фақат кичик ёшдан оилада катталар, ота-она ва таълим муассасаларида устозлар яқиндан кўмак беришса, ҳар қандай боладаги истеъдод янада шаклланиб, ривожланади ва юзага чиқади.
Беҳруз Жумамуродов ҳам болаликдан санъатга, мусиқага ихлоси бошқачалигини намоён қила бошлади. Айниқса, овулдаги 29-сонли мактабга 1-синфга ўқишга борганидан сўнг, тадбирларда қўнғироқдай овози билан ашулалар ижро этиб, иқтидор эгаси эканлигини кўрсатди. Беҳруздаги истеъдодни аллақачон пайқаган ота-онаси мактабдаги устозлар тавсияси билан Қангли маданият марказида ташкил этилган рубоб тўгарагига олиб боришди.
Маданият марказида эстрада ва рубоб йўналишлари бўйича 30 нафардан зиёд болага санъат сирларини ўргатаётган тўгарак раҳбарлари Беҳрузни дастлаб қайси санъат турига кўпроқ қизиқишини аниқлаб олишди. Унинг ўзи ҳам мусиқа асбобини чалишга, ҳам қўшиқ айтишга қизиқишини айтиб, рубоб тўгарагини танлади ва устози Олимбой Ешимбетовдан санъат сирларини, маҳоратини ўргана бошлади.
- Беҳруз иқтидорли бўлиш билан бирга интилувчан, тиришқоқ, – дейди “Қангли” маданият марказининг рубоб тўгараги раҳбари О.Ешимбетов. – Эшитиш, қабул қилиш, ўзлаштириш даражаси жуда яхши. Қисқа фурсат ичида рубоб чалишни ўрганиб олди. Ўзи мусиқа чалиб, ўзи қўшиқ айтади. У энг иқтидорли шогирдим.
“Қангли” маданият марказига овул ҳудудидаги 5 та мактаб, 8 та аҳоли пунктидан санъатсевар ёшлар ташриф буюриб, иқтидорларини ривожлантиради. Марказ мудири,  мураббийлар Д.Эндирбоев,  О.Ешимбетовлар уларнинг истеъдодларини шакллантириш, юзага чиқариш мақсадида астойдил шуғулланишади. Мураббийлар уларнинг саҳнага чиқишларига, овулдаги байрам тадбирлари, туман марказида ўтказиладиган катта тадбирларда яхши куй ва қўшиқлари билан қатнашишларига имконият яратиб, қизиқишларини янада орттиради. Айниқса, марказдаги тўгаракларнинг ҳаваскор ёшлари томонидан тайёрланган байрам дастурлари, томошалари байрамларга файз бағишлаш билан бирга аҳолига кўтаринки кайфият, байрам руҳини бағишлайди.
Беҳруз ҳам мана шундай тадбирларда иштирок этиб, ўзини танитди. Тўгарак машғулотларида ўрганган 15 тача куй ва қўшиқлардан “Чаманда гул”, “Гуллар рақси”, “Ўрганамиз-ўргатамиз” каби қўшиқлари аллақачон ўз мухлисларини топди. Ўтган йиллар давомида “Истеъдод шоу” танловининг ҳудудий босқич ғолиби бўлди. Туман Маданият марказида ўтказилган чораклик ҳисобот концерт дастурларида ҳам фаоллик кўрсатди. “Мустақиллик фарзандларимиз” онлайн кўрик-танловида эса якка ижрочилик йўналиши бўйича ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мустақиллигимизнинг 29 йиллигига, Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган онлайн концерт дастурларида ўзининг севиб ижро этадиган қўшиқлари билан иштирок этиб, устозлари, ота-онаси ва мухлисларининг меҳрини, эътиборини қозонди.
Ёш истеъдод эгаси Беҳруз Жумамуродов санъат йўлига энди қадам қўйди. Соз сеҳри чулғаган кўнглида куй ва қўшиққа ҳавас бор. У келажакда санъат соҳасида давом этишни мақсад қилган. Ўзи интилишда давом этса, шу билан бирга устозлари, ота-онаси уни қўллаб-қувватласа, албатта, мақсадига етади ва Амударёдан етишиб чиққан истеъдодли санъаткорлар сафи яна кўпаяди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026