БАРАКАЛИ ХИРМОН БУНЁДКОРЛАРИ
Туманимизда йиллик шартномавий режаларини орттириб бажариб, элимиз “оқ олтин” хирмонининг кун сайин юксалишига муносиб ҳисса қўшаётган фермер хўжаликлари сафи табора кенгайиб бормоқда. Мана шундай мўл ҳосилли фермер ҳўжаликларидан бири “Ўрта қаъла” ОФЙ ҳудудидаги Рустам Отажонов бошқараётган “Бўстон” кўп тармоқли агрофирмаси ва “Хўжаниёзов Отажон” фермер хўжалигидир. Мазкур хўжаликлар пахтакорлари Амударё пахта тўқимачилик кластери ҳисобига 100 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини топшириб, маррадан ошдилар.
Пахта далаларида ҳосил ҳали мўл. Режага қўшимча яна 50 тонна “оқ олтин” дурдоналари йиғиб-териб олиниб, ялпи хирмонни 150 тоннага етказиш имкониятлари мавжуд. Пахтазорларда 100 нафардан ортиқ теримчиларнинг унумли меҳнат қилаётганларининг ўзиёқ фикримиз далилидир. Дала бошида теримчилар учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, терим суръатининг оширилишига имкон бўлмоқда.
Қобул Шомуродов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶