12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:38
Қишлоқ хўжалиги 👁 234

ЕР – БЕБАҲО ХАЗИНА, БУНИ АМУДАРЁЛИК ФЕРМЕРЛАР, ДЕҲҚОНЛАР ЯХШИ БИЛИШАДИ

ЕР – БЕБАҲО ХАЗИНА, БУНИ АМУДАРЁЛИК ФЕРМЕРЛАР, ДЕҲҚОНЛАР ЯХШИ БИЛИШАДИ

Ўтган йиллар давомида давлатимиз томонидан Қонунлар, муҳим Фармон ва Қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниши ҳамда уларнинг ижроси изчил бажарилиши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланишига замин яратди.

Туманимизда ҳам экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ туманда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

2020 йил баҳор мавсумида туманда 158 гектар сабзи, 180,5 гектар пиёз, 15,8 гектар саримсоқ пиёз, 225,6 гектар бодринг, 169,2 гектар кўкатлар, 694,3 гектар картошка, 477,3 гектар полиз экинлари, 631,7 гектар помидор ва бошқа экинларни экиш режалаштирилган эди. Жами 1778,5 гектар томорқа ерларидан тўлиқ  фойдаланишни назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилди ва ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда мавжуд аҳоли томорқаларини хатловдан ўтказиш жараёнида деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг талаб ва  истаклари, ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, тайёрланган таклифлар бўйича туманда эртаги сабзавотлар ўз муддатида экилди ва етиштирилган ҳосил ўз вақтида йиғиб олинди. 3141,9 гектар ер майдонига экилган ўртаги ва кечги экинлар эса пишиб-етилмоқда.

2021 йил ҳосили учун 1139 гектар тўқсонбости экинлари экиш режалаштирилган бўлиб, 25 август ҳолатига 210,8 гектар майдонда тўқсонбости экинлари экилди.

Аҳоли хонадонлари ва томорқаларидан самарали фойдаланиш, 2-3 марта ҳосил олиш тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.  Натижада аҳоли томорқаларида кўзланганидан зиёд эртаги картошка, помидор, бодринг, полиз маҳсулотлари, витаминга бой мевалар, кўкатлар ва резаворлар етиштирилди.

Дуккакли экинлардан эса 700 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Аҳоли томорқаларида 1183 та иссиқхона мавжуд бўлиб, шундан 450 таси янгидан барпо этилган.

Ташаббус билан чиққан 389 та фермер хўжаликлари аҳоли томорқа ер майдонларини ҳайдаш, мевали дарахтлар, сабзавот уруғлари ва кўчатлар етказиб беришда кўмаклашиш бўйича 3377 та хонадонларга бириктирилди.

2020 йил январь-март ойларида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида аҳоли хонадонларига кириб, эрта баҳорда камида 5-10 тадан мевали дарахт кўчатлари, эртаги сабзавотлар экиш, иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишни ташкил этиш ҳамда ердан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилгани ўзининг ижобий самарасини берди.

Туман ҳокими қарори билан, мева-сабзавот ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилиб, 5 та ишлаб чиқариш кооперативига 35 гектар ер ажратиб берилди ва 112 нафар кам таъминланган фуқаролар кооператив аъзолигига қабул қилиниб, уларнинг бандлиги таъминланди. Ушбу фуқароларга ер майдони берилиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ҳар бирига 2 миллион 223 минг сўмдан субсидиялар ажратилди.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг 2020 йил 24 апрелдаги 103-сонли қарорига асосан 10 та деҳқон хўжалиги ташкил қилинди. Уларга 3,16 гектар ер майдонлари ажратилди. Шу орқали уларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

Туман ҳокими 2020 йил 1 июнь санасида яна бир муҳим қарорни имзолади. Ушбу 132-сонли қарорга кўра, фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонларида такрорий экин экиш учун кам таъминланган 45 та оилага 20 сотихдан жами 9 гектар ер бир марта экиб, самарали фойдаланишлари ва ўз бандлигини таъминлаш ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириб олишлари бўйича тавсиялар берилди.

Қорамон маҳалласида яшовчи Янгибой Султанов оиласи эса туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ёрдами билан 3 сотихли иссиқхона эгалари бўлишди.

Туманимизда 389 та фермер хўжаликлари мавжуд. Шундан 357 таси пахтачилик ва ғаллачиликка, 13 таси чорвачиликка, 5 таси паррандачилик ҳамда 6 таси боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган. Балиқчилик йўналишида эса 2 та, сабзавотчилик йўналишида 7 та фермер хўжаликлари фаолият юритади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш, улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва сервис хизматлари шохобчаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Туманимизда 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган  Дастурга мувофиқ 22 та интенсив боғ, 7 та балиқчилик, 7 та қорамолчилик, 15 та қўйчилик, 2 та эчкичилик, 22 та паррандачилик, 11 та асаларичилик тармоқлари ташкил қилинди. 996 миллион сўмлик ушбу лойиҳалар фермер хўжаликлари ҳисобидан амалга оширилиб, 97 та янги иш ўринлари яратилди.

 И.ПОЛВОНОВ, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026