15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 391

ТУМАНДА ЙИЛЛИК РЕЖАНИ АДО ЭТГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

ТУМАНДА ЙИЛЛИК РЕЖАНИ АДО ЭТГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

Амударёлик пахтакорлар кузнинг қуёшли кунларини ғанимат билиб, далаларда оппоқ бўлиб, очилиб турган ҳосилни тезроқ йиғиб-териб олиш мақсадида тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Вақтинча ишсиз аҳоли ҳам ихтиёрийлик асосида ижарачиларга теримда кўмакка чиқишиб, яхшигина даромад олишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилинган қарорига мувофиқ, биринчи теримда қўлда терилган бир килограмм пахта учун 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан ҳақ тўланаётгани теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги юқори бўлишини таъминламоқда. Натижада йиллик режасини адо этган, маррага тобора яқинлашаётган хўжаликлар сони тобора ортмоқда.

Бобур овулида фаолият юритаётган 23 та фермер хўжаликларининг жами 823 гектар даласига пахта экилган.

Шу кунларда ушбу далаларда ҳосил йиғим-терими тобора қизғин тус олаётир. “Маҳбуба-Малоҳат” фермер хўжалигида 17 нафар ижарачилар 23 гектар майдонда пахтадан бқори ҳосил етиштирдилар. 50 нафардан зиёд теримчилар кунига 80-100 килодан пахта териб, хўжалик хирмонини тобора юксалтирмоқда.

Хўжаликда пахтадан ташқари, 1 гектар 30 сотихлик боғ, 1 гектар 20 сотихлик балиқчилик кўли ҳам бор. Хўжалик аъзоларининг ғайрат-шижоатлари туфайли шу кунгача йиллик 59 тонналик марра ортиғи билан адо этилди.

Шу овулдаги “Бозорбоев Зафарбек” фермер хўжалиги пахтакорлари сентябрь ойининг 23 санасида йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан адо этдилар. Хўжаликда 23 гектар майдонга экилган пахтадан шу кунгача 59 тоннадан зиёд ҳосил  йиғиштириб олинди.

Туманимизнинг Оқ олтин овулида 15 та фермер хўжаликларининг 841 гектар майдонига эрта баҳорда “Султон” навли пахта экилган эди. Кўкламнинг серёғин, салқин келишига қарамай, ушбу майдонларда мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлинди. “Якубова Гавҳар” фермер хўжалигининг 90 нафар пудратчисига бириктирилган 84 гектар пахта майдонида ҳам айни кунларда йиғим-терим авжига чиқаяпти.

Хўжаликда теримчиларга унумли ишлари учун дала бошида тушликка иссиқ овқат, қайнатилган сув, чой ташкил этилган. Терим пуллари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинаяпти. Бу кунлик иш суръати юқори бўлишига замин ҳозирлаётир.

Ҳудуддаги “Исмоил ота” фермер хўжалигида эса 33 гектар пахта майдони бор. Далаларга эрта баҳорда эзгу ниятлар билан чигит экиб, мўл ҳосил етиштиришга эришган хўжалик аъзолари йиғим-теримга ўзгача шижоат билан киришиб кетишди. Натижада хўжалик пахта хирмони тобора юксалмоқда.

Далаларда ҳосил мўл. Теримчилар ҳам далалардаги мўл пахтани ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш мақсадида жадал суръатларда теримни давом эттиришмоқда.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026